Мм "укув кулланма"


Тарихий адабий асарлар таржимаси


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Тарихий адабий асарлар таржимаси. Барча фанлар 
ичида энг кўп таржима қилинган асарлар тарихга оид. Ўз ФА 
ШИ да 60 га яқин тарихий асарларнинг ўзбекча таржимаси бор. 
Энг қадимий тарихий китоблардан бири Абул Ҳасан ал-
Жазарийнинг «Тарихи Комил» номли бутун дунё тарихига оид 
асари бўлиб, ҳижрий 628 йилда ёзилган. 
Бу 12 жилддан иборат асар XIX асрда (6 йил мобайнида 
турли таржимонлар томонидан) Хоразмда таржима қилинган. 
Фазлулло Рашидиддиннинг «Жоме ут-таворих» асари мўғуллар 
давридан то Fозонхон давригача бўлиб ўтган тарихий 
воқеаларни ўз ичига олади. Муаллиф 1318 йилда қатл этилган. 
Бу 
асар 
шайбонийлардан 
Кўчкинчихон(1510-30) 
нинг 
топшириғига биноан Али Муҳаммад Бухорий томонидан 
таржима қилинган. Таржима қўшимчалар билан амалга 
оширилган ва «Тарихи Рашидие туркий» деб аталган. Бу 
асарнинг босма нусхалари ҳам бор. 
Кўчкинчихоннинг буйруғи билан Шарафиддин Али 
Яздийнинг «Зафарнома»си ҳам туркийга таржима қилинган. 
Зафарноманинг Хотиф таржимаси, Саид Муҳаммад Хўжа ибн 
Жаъфар таржимаси, «Достони Амир Темур» номи билан 
қилинган таржималари бор.
XIV—XV асрларда «Тузуки Темурий» форсийга таржима 
қилинган. Мирхонднинг «Равзат ус-сафо» (7 жилдлик тарих 
китоби) 
XVIII—XIX 
асрларда 
Мунис 
ва 
Огаҳийлар 
таржимачилик соҳасида солмоқли ишлар қилганлар
20

Матншуносликда таржима асарларининг аҳамияти шундан 
иборатки, улар аслият матни тарихини тўла очилишида беқиёс 
20
Шарипов Ж. Ўзбекистонда таржима тарихидан. –Т.,1965. 


115 
материаллар бериши мумкин. Улар кўпинча аслият матнини 
тиклашга уларни тўрдиришга хизмат қилади. 
*** 
Саволлар:  

Ҳозирги ҳамда қадимги таржималардаги кескин фарқ 
нималарда кўринади? 

Таржима матни тарихи аслият матни тарихидан нималари 
билан фарқ қилади? 

Таржима матнини аслият матнини тиклашдаги ўрнини 
қандай баҳолаш мумкин. 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <таржимада 
ижодий ёндашув, таржимада таржимон ҳуқуқи, аслият билан 
таржиманинг мувофиқлик даражаси>. 
*** 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling