Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Саволлар 

Таянч нусха қандай нашр учун ўзгаришсиз кўчириб 
олинади? 

Нусхаларни хиллаш жараёни қандай олиб борилади ва 
таянч нусха қандай танланади? 

Илмий-танқидий матн ва оммабоп нашрларда асар 
нусхаларида матний тафовутларга муносабат қандай? 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <таянч 
нусха, мўътабар қўлёзма, нусханинг шартли белгиси>. 
*** 
ЎН БИРИНЧИ МАВУ 
Матн тарихини ўзаро боғланган, 
бир бутун (комплекс) ҳолда ўрганиш 
 
 
Адабиёт: Лихачев Д.С. Текстология М—Л 1964. Стр. 61; 
Письменные 
памятники 
востока; 
историка 
филологическая 
исследования. М., 1970. Стр. 135—141; И с ҳ о қ о в Ё. Баёз ва 
баёзчилик тарихи.—“Ўзбек адабиёти тарихи масалалари” китобида. –
Т., 1976, 78—100-б.; Ш а й х з о д а. Тазкирачилик тарихидан. — 
“Навоийга армуғон” китобида, –Т.,1968.
Дарснинг мазмуни: Асар матни ҳақидаги бевосита 
маълумотлар, билвосита маълумотлар. Қўлёзмадаги асарларнинг 
ўзаро алоқадорлиги.
*** 
Матн тарихи учун маълумотлар бевосита ва билвосита йўл 
билан ҳосил қилиниди. Бундай маълумотларни тадқиқотимизга 
иложи борича кўпроқ жалб этишимиз керак. 


107 
Бевосита 
маълумотлар—тўғридан-тўғри 
асарнинг 
ўзидан олинадиган маълумотлардир. Асар матни ўрганилар экан 
уни, имкони борича ҳар хил турларга мансуб матнлари тадқиқот 
учун жалб қилинади. Унинг вариантлари қатлам бақатлам 
ўрганилиб борилмоғи керак. Қўлёзмадаги сана (тарих), имзо, 
қўлёзманинг ўзидаги муаллиф ёки котибнинг ўзи ёки ўз даври 
воқеа ва ҳодисалари ҳақидаги қайдлари ва ҳоказолар бевосита 
(асосий) маълумотлар ҳисобланади. Бундай маълумотларни 
қидириб топа билиш керак. Матннинг ўзида бундай 
маълумотлар 
бўлмагани 
ҳолда 
қўшимча 
манбалардан 
маълумотлар қидирилади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling