Мм "укув кулланма"
Матннинг таҳрир варианти (кўриниши)
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
Матннинг таҳрир варианти (кўриниши). Таҳрир
варианти деб матннинг муаллиф ёки бошқа шахс томонидан атайин қайта ишланган нусхасига айтамиз. Матннинг қайта ишланишига асарнинг ғоявий мазмуни, бадиий шакли, услуби, фактик материалларидан айримларини чиқариб ташлаш, қўшиш ёки ўзгартириш зарурати сабаб бўлади. Масалан, Абу Мансур ас-Саолибий (961—1038)га шуҳрат келтирган «Ятимат ад-даҳр фи маҳосин аҳл ал-аср» («Аср аҳлининг фозиллари ҳақида замонасининг дурдонаси») тазкираси асар муқаддимасида ёзилишича 384 йил ҳ.(994-95)да 97 ёзила бошлаган. Кейинроқ бориб, муаллиф китобига янги маълумотлар киритиб уни 1020 йилларда қайта яратган 13 . Жумладан, Навоийнинг «Мажолис ун-нафоис» асари биринчи марта 1491 йил, иккинчи марта 1498 йил ёзилган. Бу асар матни тадқиқотчиси С. Fаниеванинг фикрича, «Мажолис ун-нафоис» асари иккинчи таҳрир вариантининг юзига келишига қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлган: * ижтимоий муҳитида Ҳусайн Байқоро обрўсини янада кўтариш учун кейинги нусхада С. Ҳусайнга бағишланган 8 - мажлисни қайта ишлаган, унинг ижодидан намуналарини кўпайтирган; * Адабий жараённи синчиклаб кузатиб борган Алишер Навоий янги кириб келаётган ёш кучларга алоҳида эътибор билан қараган ва нусхани янги номлар билан бойитган. * 1492 йил 8 ноябрда вафот этгшан Жомий номи билан бошланадиган 3-мажлис хотимаси шу муносабат билан айрим ўзгаришга юз тутди. * 23 машҳадлик шоир ҳақида маълумот тўплаб киритилган 14 . Матндаги тузатишларнинг кўп эканлиги ҳамма вақт янги таҳрир вариантининг аломати бўлавермайди. Шу билан бирга матндаги тузатишлар миқдор жиҳатдан унча кўп бўлмаса-да, мазмун жиҳатдан яхшигина ўзгаришга юз тутган бўлса, уни янги таҳрир варианти деб қабул қилишга тўғри келади. Агар матн маълум мақсадни кўзлаб қайта ишланмаган бўлса, таҳрир варианти ҳақида гап бўлиши мумкин эмас (Чунончи, матннинг бир қисми йўқолган, ёки узоқ йиллар давомида қайта кўчирилавериб тил хусусиятлари ўзгариб борган бўлса). —Навоий «Муншаот» қўлёзмаларини 1499 йилгача уч бор таҳрир қилган: янги мактублар қўшган. Унинг биринчи 13 Крачковский И.Ю. Абу-л-Фарож ас-Вава Дамасский, Петроград,1914, стр.12. 14 Fаниева С. Давр адабий ҳаёти кўзгуси. —Алишер Навоий «Мажолисун нафоис» илмий танқидий матни нашрига сўзбошидан. 98 вариантида 94 та, учинчисида эса 100 тадан ортиқ мактуб бор эди (Ҳакимов М. Навоий қўлёзмаларининг тавсифи. –Т.,1983, 24—25-б.). —«Саид Ҳасан Ардашерга шеърий мактуб»нинг таҳрир варианти бор (А. Ҳайитметов). Унга ҳам бир қанча ёш шоирларни қўшган. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling