Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Қоралама ва оққа кўчирма. Муаллиф дастхати қоралама 
ҳолида, яъни ижодий жараённи акс эттирувчи қатламларга эга 
бўлган матн бўлиши мумкин. Баъзан биров оққа кўчирган нусха 
устидан муаллиф қайта кўрган, тузатган қўлёзмалар ҳам учраб 
қолади. (Қаранг: «Хамсат ул-мутахаййирин». Бу ерда Жомий ўз 
қўли билан тузатган қўлёзма китоб ҳақида гап боради.) 
*** 
Саволлар:  

Матн тарихига нималар киради? 

Асар матни ва қўлёзма матни тушунчалари ўртасидаги 
фарқни изоҳланг. 

Муаллиф ижодий жараёни қатламларини қандай нусха 
акс эттириши мумкин. 

Қўлёзма китобдаги матнга кирмайдиган нарсалар 
нималар? 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <матн, асар, 
қўлёзма, нусха, матн тарихи, матншунослик таҳлили>. 
*** 
САККИЗИНЧИ МАВУ 
Матн турлари ва вариантлари 
Адабиёт: Л и х а ч е в Д.С. Текстология. Краткий очерк. М. - Л., 
1964, с. 13—15; Н а в о и й. “Мажолис ун-нафоис”. –Т., 1961, 11—12-


96 
б.; СВР; Ҳакимов М. Навоий қўлёзмаларининг тавсифи. –Т.,1983, 24—
25-б. 
Дарснинг 
мазмуни: 
Вариант 
ва 
«разночтение» 
тушунчаси. Матн иурли вариантлари: таҳрир варианти, тил 
варианти, фольклорда вариантлилик. Вариантларнинг юзага 
келиш сабаблари. 
*** 
Қадим 
ёзма 
ёдгорликлар 
матншунослигига 
оид 
тадқиқотларда «вариант» (бошқача кўриниши) атамасининг 
«разночтение» (ўқилишдаги фарқлар, матний тафовут) термини 
билан параллель ишлатилиши баъзан англашилмовчиликларни 
келтириб чиқаради. Ҳатто луғатларда ҳам уларни баъзан бир 
тушунча сифатида изоҳлашади. Аммо матншунослик назарияси 
бу тушунчаларни фарқлай олишни тақозо этади. 
Вариант —ижодий мақсадларни кўзлаб, онгли равишда 
асарнинг қайта ишланган фарқли шакли бўлиб, бутун асарга 
алоқадор тушунча. «Разночтение» (ўқилишдаги фарқлар) эса, 
бутун асарга эмас, айрим жумла, айрим банд, нари борса, айрим 
саҳифаларга алоқадор фарқлардир. Бунинг устига бу фарқларга 
онгли ёки билмай йўл қўйилган бўлиши мумкин. 
Матншунослик амалиётида ёзма ёдгорликларнинг турли 
вариантларига дуч келишимиз мумкин. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling