Мм "укув кулланма"


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/54
Sana02.12.2023
Hajmi1 Mb.
#1779990
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54
Bog'liq
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик

Саволлар 

Ягона нусхада сақланиб қолган ёзма обидалардан 
қайсиларини биласиз? 

Уларнинг матнини тиклаш учун танишув қандай 
бошланади? 

Ягона нусхада сақланиб қолган ёзма обидалар матнини 
тиклашда матншунос қандай материалларга суянади? 

Қуйидаги таянч сўз ва ибораларни изоҳланг: <умумий 
принциплар, 
хусусий 
принциплар, 
палеографик 
ўқиш, 
текстологик ўқиш, конъектура >. 
*** 
ЎНИНЧИ МАВУ 
Кўп нусхали матнларни тадқиқ этиш 
Адабиёт: Лихачев Д.С. Текстология. Л., 1983, глава V, c. 175; Ф 
и р д о у с и. Шахнаме. Критический текст. Т. I, Предисловие 
Бертельса Е. Э. М., 1960; М. Ҳамидова. Манбашуносликнинг баъзи 
масалалари. — «Шарқ машъали» ж-ли, 1999.


102 
Дарснинг мазмуни: Матнларни хиллаш. Таянч нусха 
танлаш. Матн устида ишлаш. 
*** 
Асар кўп нусхаларда сақланиб қолган бўлса, матншунос 
улардан фойдаланиб, энг ишончли матнни юзага келтириши 
керак бўлади. Бунинг учун мавжуд нусхаларнинг барчаси 
тадқиқ назаридан ўтказилиши ва хилланиши лозим. 
Кўп нусхали матнларни тадқиқ этишда нусхаларни хиллаш 
жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:
—Нусхаларни топиш 
—ўзаро алоқадорлик даражасини аниқлаш 
—кўчирилган нусхалар (копия)ни аниқлаш
—даврини, ўрнини аниқлаш 
Айтайлик, турли нусхаларда матнни йиғиб олдингиз. 
Аввало, уларнинг ўзаро алоқадорлик даражаси аниқладингиз. 
Кейин уларни хиллашга ўтасиз: 
—нуқсонсиз 
—нуқсонли 
—тўла 
—тўла бўлмаган 
—ўзгартириб кўчирилган 
—ўзгартирмай кўчирилган ва ҳоказолар. 
Шундан кейин бир нусхани таянч нусха қилиб белгилаб 
олинади ва кейинги барча ишлар шу нусха атрофида олиб 
борилади. Таянч нусха учун, одатда, қадимий, бенуқсон ва тўла 
сақланган қўлёзма мўътабар саналади. Аммо ҳаётда ҳамма вақт 
мавжуд қўлёзмаларнинг орасида қадимийси яхши сақланган ва 
бенуқсон бўлавермайди. Шунинг учун бу танловда бирмунча 
кейинроқ юзага келган қўлёзмага келиб тўхташимиз ҳам 
мумкин. (Нашр учун, барча қўлёзмалар қиёсий ўрганиб 
чиқилиб, тадқиқот натижаларига қараб, бошқа таянч нусха 
танланиши ҳам мумкин.) Аммо бошқа нусхалар билан умумий 
жиҳатлари кўпроқ нусхани таянч нусха сифатида танлаган 
маъқул. Шунда ўқилишдаги фарқлар сони кўпайиб кетмайди. 


103 
Бундан кейинги ишлар қуйидагилардан иборат бўлади: 
—нусхаларни таққослаш 
—ўқилишдаги фарқларни аниқлаш ва уларни таянч 
нусхага йиғиш
—ўқилишдаги фарқларни таҳлил қилиш 
—қистирилган ва тушиб қолган ўрниларини аниқлаш. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling