Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
Билвосита маълумотлар—асар ҳақида бошқа турли
манбаларда келтирилган маълумотлар бўлиб, уларни топиш бирмунча мураккабдир. Ҳар бир асар ўша муаллифнинг бошқа асарлари билан боғлиқ ҳолда (баёзларда, тўпламларда, вақтли нашрларда, архив таркибида), ёзилган даврда юзага келган бошқа асарлар билан алоқадорликда ўрганилмоғи керак. Асар атрофидаги бу «доира» қанчалар кенгайиб борса, матн тарихини тиклаш учун асослар шунчалик кўпаяди. Баъзан асарлар мавзу жиҳатидан бир турли ёки унга камроқ алоқадор мазмундаги бошқа асарлар билан қўшиб кўчирилган бўлади. Бунда тўпламнинг таркиби биз ўрганаётган асарнинг жанри, унинг мазмуни тузувчи томонидан қандай тушунилганлигини ёритиб берилиши мумкин. Бу ҳолда тўпламга кирган асарлардаги тузувчи ёки котиб киритган тузатишлар тўпламга бошдан оёқ алоқадор бўлиб, унда жой олган бошқа асарлардаги тузутишлар тадқиқ қилинаётган асарларда ҳам ўз аксини топган бўлади. Тўплам таркибига кирган асарларни махсус шу тўплам учун қайта ишланган бўлиши, муаллиф айни шу китоб ёки тўплам учун ўз асарини қайта кўриб берган бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолда муаллифнинг иш услуби акс этган бўлади. Қўлёзманинг матн тарихига архив материаллари ҳам ойдинлик киритиши мумкин. Матн тарихини ўрганишда қўлёзманинг қаерда ёзилиб, қаерга бориб қолганигина эмас, 108 қаерларда сақланганлигини, қаерларда фойдаланилгани ҳам жуда муҳим. Матн тарихини тиклашда куллиёт ва баёзлар, тазкира, маноқиб ва рисолалар каби бошқа манбаларни билиш ҳам муҳим ўрин тутади. Бу хилдаги асарлар биз ўрганаётган асарнинг ёзилиши тарихи, унинг шуҳрат топиш даражаси ва энг муҳими матннинг маълум тарихий даврда қай аҳволда бўлганини аниқлашда ёрдам беради. Тажрибали матншунос асарнинг бизгача етиб келмаган вариантидан келтирилган биргина иқтибосдан жуда кўп нарса билиб олиши мумкин. Татаббулар ёзиш анъанаси кенг ҳукм сурган Ўрта аср ислом шарқи адабиётида асарлар матнини бошқа турдош асарлар матни билан алоқадорликда ўрганиш яхши натижалар беради. Лихачев айтганидек, ҳеч бир ёзма ёдгорлик танҳоликда мавжуд эмас. У ижтимоий ҳодисадир 16 . Энг муҳими шу— матншунос тадқиқотчилар одатда ёдгорликнинг маълум нусхалари асосида илмий матнни тузиб оладилар, ундан кейин шу матн асосида асарни талқин қиладилар. Ёдгорликнинг мазмун хусусиятига қараб, асар қўлёзмаларининг солмоғи, сифатига қараб шундай йўл тутиш тўғридир. Баъзан таянч қўлёзма асосида аввал матн тузиш ишининг тарихий-назарий асослари, яъни, асарнинг яратилган даври, унинг ёзилиш сабаблари, ғоявий мазмуни, бош сюжет йўли, асарнинг таркибий қисмлари, воқеанинг юз бериш ўрни, образлар тизими, тил хусусиятлари, адибнинг услубий белгилари сингари муҳим умумий соҳалар ўрганиб чиқилади ва бундан келиб чиқувчи хулосалар матн тузиш тамойилларининг хусусий жиҳатларини ишлаб чиқишда, матн тузиш жараёнида ҳисобга олинади.*** Баъзан бирор мўътабар ишончли манба асосий таянч нусха сифатида олинса ҳам шу нусханинг ҳамма хусусиятларини сақлашга ҳаракат қилинса-да, кези келганда шу қўлёзмага ҳам 16 Лихачев Д.С. Тектология. М—Л. 1964. стр. 62. 109 танқидий қаралиб, нусхада кўринган хато ва нуқсон бошқа нусхалар ёрдамида танқидий матн доирасидан бартараф қилинади. Бунда ҳар қандай котиб қўлёзмасига танқид кўзи билан қараш керак бўлади. Бор нарсаларни бир бошдан кўчира бориш ва кўзга илғаган ҳамма майда чуйдаларни бет остига қайд эта бориш нотўғриэканини устоз матншунослар тайинлаб ўтишган 17 . *** Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling