Мм "укув кулланма"
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
1. ҳабибуллаев. матншунослик ва манбашунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илк таржималар ва таржимонлар.
Таржимон шахсини аниқлашда тилнинг алоҳида
бирикмалари ва маълум бир таржимон учун хос бўлган умумий хатоликлар эътиборга олинади. Таржима матни тарихи, аслият матни тарихидек кенг қамровли, балки ундан ҳам миқёси кенгроқ ҳисобланади. Чунки, бу ўринда таржима матни ҳақидаги маълумотларга аслият матни ҳақидаги маълумотлар ҳам қўшилиб катта ҳажмдаги маълумотларга айланиб кетади. Илк таржималар ва таржимонлар. Араб, форс ва бошқа шарқ тилларидан таржима қилинган адабий тарихий ва илмий асарлар ўзбек халқининг ёзма ёдгорликлари хазинасининг катта қисмини ташкил этади. Шарқ қўлёзмаларини таржима қилиш жуда қадим замонлардан бошланган. Бизгача сақланиб қолган таржималарнинг қадимийларидан бири Абу Жаъфар Муҳаммад бинни Жарир Табарийнинг (вфт.922) «Тарихи Табарий» номли асардир. Бир неча томлик бу асар 963 йилда Бухорода Муҳаммад Балъамий томонидан форсийга қисқартириб таржима қилинган. Балъамий таржимасидан турк, француз ва ҳатто араб тилларига таржима қилинган (Ўз ССР тарихи, I том. 257-б.). Балъамий таржима қилган аслият бизгача етиб келмаган. Шу билан бирга Балъамий варианти арабча нусхада бўлмаган 112 бир қанча маълумотларни беради. Табарийнинг асари XVIII асрда Қашғар лаҳжасига таржима этилган. Ундан ташқари Феруз амри билан Баёний 1882 йилда Балъамий таржимасини ўзбекчага таржима эта бошлаган. Ўрта Осиёнинг машҳур файласуфи Форобий (873—950) таржимачилик соҳасида ҳам ўчмас из қолдирган. У бир қатор шарқ тилларини билиш билан бир қаторда юнон фалсафасини ўрганиш зарур бўлиб қолганда бу тилни ҳам ўрганган. Форобий юнон олимларининг кўпгина асарлари— Аристотелнинг «Метофизика», «Физика», «Метеорология» ва мантиқ соҳасидаги асарларига; Птоломейнинг этика, психология ва табиатшунослик тўғрисидаги китоблирига шарҳлар ёзди. Айрим зарур китобларни юнон тилидан арабчага таржима қилди. X аср буюк олимларидан Ибн Сино (980—1037), Беруний (973—1048)лар ўз фаолиятларида юнон, араб, форс, ҳинд тилларидаги асарлардан фойдаланиш билан бирга, таржима ёки шарҳлар қолдиришган. Беруний ёзади: «Мен илгари араб тилга 2 китобни таржима қилган эдим. Унинг бири «Синкҳъя» номли китоб бўлиб, унда оламнинг боши ва яратилиши ҳақидаги тасниф берилган, иккинчиси эса, жоннинг жисмдан озод бўлиши ҳақида ёзилган «Патанжала» номи билан машҳур бўлган китобдир» 18 . Беруний ўзи таржима қилган асарларига катта маъсулият билан қараб, уларнинг тўғри ва аниқ бўлишига аҳамият берган. Беруний ҳинд тилидан араб тилга кўпгина асарларни таржима қилган: Кҳандакҳадяка («ал-Арканда жадвали») Брахма сиддиҳонта (математикага оид китоб) 2 та балиан будпарасти ҳақида ҳикоя. Бароҳамиҳира Нилуфар ҳақида ҳикоя. 18 Абу Райҳон Беруний, Индия, Ташкент 1963, стр. 21. 113 Капаяра (тиббиёт ҳақида) Санкҳъя (фалсафага оид) Патанжала ва ҳоказолар. Беруний ҳинд ҳикоялари тўплами «Калила ва Димна» асарининг таржимасидаги нуқсонларни айтиб, ўзи шу асарни қайта таржима қилишга иштиёқманд эканини билдирган: Бизда «Калила ва Димна» номи билан машҳур бўлган «Панчатантра» китобини таржима қилишни жуда истар эдим. У Абдуллоҳ ал-Муқаффо каби асарни бузмай таржима қилишларига ишониб бўлмайдиган кишилар томонидан ҳинд тилидан форсчага, сўнгра форсчадан арабчага ўгирилган. Ибн Муқаффо диний эътиқоди мустаҳкам бўлмаган кишилар орасида шубҳа туғдириб, уларни монийлик таълимотига мойил қилиш мақсадида Барзуй ҳақидаги бобларни асарга қўшган. Бинобарин, унинг қўшган нарсалари қанчалик шубҳа туғдирса-да, унинг таржимаси ҳам шундай шубҳадан ҳоли эмас» 19 . XII асрда яшаб ижод этган Маҳмуд Замахшарий Ўрта Осиё халқлари ичида биринчи бўлиб арабча-форсча луғат тузган кишидир. («Муқаддимат ул-адаб»—Ўз ФА ШИ, инв. 429). Бу китоб XIII асрдаёқ туркийга таржима қилинган (арабча-форсча- туркийча луғат). Fаззолийнинг «Насиҳат ул-мулук» асари форсийдан арабчага таржима қилинди. Кейинги асрларда унинг «Кимёи саодат» асари туркийга таржима қилинган. 1247 йил вафот этган Алоуддин ат-Таржумонийнинг «Ятиматуд-даҳр фи фатвойи аҳлил аср» («Замон аҳли фатволари ҳақидаги замоннинг энг йирик дурлари») асари араб ва қадимий хоразм тилида ёзилган эди. Хоразмлик шоир Қутб 1340 йилда Низомий Ганжавийнинг «Хусрав ва Шир» достонини туркий тилга таржима қилди. Қутбнинг асари бадиий таржима бўлиши билан бирга ўз даври ҳақида маълумот бериб ўтади. Қутб Олтин Ўрда хонларидан Ўзбекхоннинг ўғли даврида яшаган. Ўзбекхон 1312—1340 йилларда хонлик қилган. Унинг Танибек деган ўғли бўлиб, 19 Ўша ерда, 166-бет. 114 шоир-таржимон Қутб ўз асарини унга ва унинг хотини Маликага бағишлайди. Бундай таржималарда таржимон албатта ўзидан кириш сўзи ёзиб киритган. Унда муаллифга бўлган ихлоси, ўз орзулари, таржима қилишнинг сабаблари кўрсатилган. Ўз даврлари акс этган. Боблар қисқарган ёки қўшилган ва ҳ.к. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling