Ммк ва хт буйича саволлар
Download 174.5 Kb.
|
Савол ва жавоб
Электр хавфсизлик
Очиқ равишда тортилган ерга улаш симлари қандай рангга бўялиши лозим? Жавоб- қора Қандай холларда ЭУЛ тагида юк ортиш ва тушириш машиналари ишлаши мумкин? Жавоб- ҳар қандай холларда тақиқланади. Қайси холларда ерга улагичлар яроқсиз деб олиб ташаланади? Жавоб – 1 контактлари яроқсиз холга келиб қолганда 2- симлар механик яроқсиз холга келиб қолса 3-жилаларнинг 10% узилиб қолса Электр ускуна корпуси қаттиқ қизиб кетса қандай чоралар кўрилиши керак? Жавоб – электрдан узиб, дарҳол раҳбариятни огохлантириш Ерга улагич симларини қалинлиги қанча бўлиши керак? Жавоб – 25 мм кв Ёритиш системасини текширувчи ва назорат қилувчи ходимнинг электр хавфсизлиги бўйича квалификацион гуруҳи неча бўлиши керак? Жавоб – 3-гурух Тортиб очиладиган панел аппаратлари, ечиладиган кожухлар, очиладиган эшиклар (электр ускуналари) олида турган диэлектрик гиламчаларнинг эни қанча бўлиши керак? Жавоб – 0,7 м Емирувчи газ ва буғ бўлган ҳамда нам бўлган хоналардаги электр тармоғи қобиғи қаршилиги қанча вақтда теширилиб турилиши лозим? Жавоб – бир йилда икки марта Нормал ҳолат бўлган хоналардаги электр тармоғи қобиғи қаршилиги қанча вақтда теширилиб турилиши лозим? Жавоб – бир йилда бир марта Электр ёритиш ва кучланиш симларининг кобиғи қаршилиги қанча вақтда текширилиб турилиши лозим? Жавоб – бир йилда бир марта Ерга улаш ускуналарининг текширилиш даври қанча бўлиши лозим? Жавоб – бир йилда бир мартадан кам булмаслиги керак Авария ёртиш системасининг созлигини текшириш қанча бўлиши керак? Жавоб – хар кварталда бир марта Ерга улаш ускуналарини текшириш муддати қанча бўлиши керак? Жавоб – бир йилда бир марта Ток узатиш учун мўлжалланмаган, лекин ток остида бўлиши мумкин бўлган ҳар бир метал махсулотларни ерга улагичга қотирадиган болт орасидаги қаршилиги қанча бўлиши керак? Жавоб- 0,1 Ом Девор бўйлаб тортилган электр сими ва телефон кабели ўртасидаги масофа қанча бўлиши керак? Жавоб – 25 мм Кўчма ерга улагичлар учун қандай симдан фойдаланиш керак? Жавоб – қобиқсиз кўп жилалик, эгилувчан, мис симдан Электр мосламалирга якка тартибда хизмат қилувчи ходимнинг электр хавфсизлиги бўйича квалификацион гурухи кандай булиши керак? Жавоб – 4-гуруҳдан паст бўлмаслиги керак Электр инструментларни ушлагичининг узунлиги канчадан кам бўлмаслиги керак? Жавоб - 150 мм Элетр ускуна билан иш бошлашдан олдин нималарга эътибор бериш керак? Жавоб-1-ерга улагичнинг мавжудлигига, 2 – қобиқларнинг мавжудлигига, 3- қобиқсиз ток узатувчи симларнинг йўқлигига Кучма электростанцияларга хизмат қилувчи ходимнинг электр хавфсизлиги бўйича квалификацион гуруҳи қанчадан паст бўлмаслиги керак? Жавоб 3-гуруҳ Электр ускуналарининг қандай камчилиги бўлса ишлаш тақиқланади? Жавоб-1-ўчириб ёқиш мосламасида яхши контакт бўлмаса, 2 – корпуси ерга улагичга уланмаган бўлса, 3- электр узатиш шнурида нуқсонлар бўлса Иш жойида электр ускуналарни созлаш мумкинми? Жавоб – таъқиқланади Электр токи урган одамни ерга кўмиб қўйиш мумкинми? Жавоб мумкин эмас Агар жароҳатланган одам ток узатиш қисмларга тегиб турган бўлса, биринчи навбатда қандай чоралар кўрилиши керак? Жавоб-жабрланган одам тегиб турган қурилманинг шу қисмини ўчириш Download 174.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling