Ммт 93к-2 гурух талабаси Йигиталиев Мирзохид Пул ва Банклар фанидан


Download 26.06 Kb.
bet1/7
Sana29.04.2023
Hajmi26.06 Kb.
#1400327
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ММТ 93к


ММТ 93к-2 гурух талабаси
Йигиталиев Мирзохид
Пул ва Банклар фанидан
жорий назорат иши
Вариант № 21



  1. 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар




  1. Марказий банкнинг ахборот ва тадқиқот функцияси




  1. Марказий банкнинг вазифалари (12 модда)

1. 2020 йил 12 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5992-сонли “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.


Фармон билан 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси, Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
Мазкур Стратегия Марказий банк ва Молия вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда мамлакат банк тизимининг жорий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича асосий хулосалар ва тавсиялар, шунингдек хорижий давлатларнинг молия секторини трансформация қилиш тажрибаси ҳамда молия соҳасидаги халқаро тенденцияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Стратегияда банк тизимида ҳозирги кунда сақланиб қолаётган муаммо ва долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан:
банк тизимида давлатнинг юқори даражадаги иштироки натижасида молиявий ва инсон ресурсларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги, уларда корпоратив бошқарув ва таваккалчиликларни бошқариш тизимлари тўғри йўлга қўйилмаганлиги;
давлат иштирокидаги банкларнинг устувор дастурлар, соҳалар ва давлат улушига эга корхоналарга бозор ставкаларидан кам бўлган ставкаларда кредитлар ажратувчи анъанавий “тараққиёт банкларивазифасини бажариши;
кредитлашнинг юқори суръатларда ўсиб бораётганлиги ва бунинг натижасида банкларнинг барқарорлик даражасини ифодаловчи ликвидлилик ва капитал етарлилик кўрсаткичларига салбий таъсир этаётганлиги;

Download 26.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling