Ммт 93к-2 гурух талабаси Йигиталиев Мирзохид Пул ва Банклар фанидан


имтиёзли кредитлар улушининг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги


Download 26.06 Kb.
bet2/7
Sana29.04.2023
Hajmi26.06 Kb.
#1400327
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ММТ 93к

имтиёзли кредитлар улушининг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги натижасида молия бозорида нарх сигналларининг нотўғри шаклланиши, шунингдек пул-кредит сиёсатининг трансмиссион механизмларининг ишлашига салбий таъсир кўрсатаётганлиги;
юқори даражадаги долларлашув, шунингдек кредит ва депозитларнинг йирик корхоналар ва иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларида жамланганлиги (концентрацияси) натижасида банк тизимининг валюта, кредит ва ликвидлилик хатарларига бардошлилигининг заифлиги;
давлат иштирокидаги банклар бизнес-моделларининг асосан корпоратив мижозларга хизмат кўрсатишга йўналтирилганлиги, нобанк молия ташкилотларининг роли сустлиги, шунингдек инновациялар ва ахборот тизимларининг яхши ривожланмаганлиги сабабли молиявий оммабоплик даражасининг пастлиги тизимда туб ислоҳотларни амалга ошириш заруратини юзага келтирди.
Мазкур Стратегияни ишлаб чиқиш жараёнидаги Жаҳон банки билан ҳамкорлик, хусусан, ислоҳотлар жараёнидаги асосий таваккалчиликлар ва уларни минималлаштиришга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш мақсадида бошқа давлатларда амалга оширилган банк тизимидаги ислоҳотларнинг ижобий ва салбий томонларини ўрганишга қатарилди ва натижада муҳим хулосалар шакллантирилди.
Биринчидан, банк тизимида давлат улушининг қисқартирилиши банк тизимини ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади.
Иккинчидан, давлат иштирокидаги банкларни хусусийлаштириш жараёни илғор технологик ечимлар ва банк ишининг илғор тажрибаси, шунингдек етарли молиявий имкониятларга эга нуфузли ва сифатли акциядорларга йўл очиши лозим.
Учинчидан, ислоҳотлар муваффақиятининг асосий шартларидан бири бу – банкларни қисман эмас тўлиқ хусусийлаштиришдир.
Тўртинчидан, давлат иштирокидаги банклар ва реал сектор корхоналарини параллел равишда ислоҳ қилиш иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигида муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга давлат иштирокидаги корхоналарни реструктуризация қилиш
ва хусусийлаштириш уларнинг иқтисодий имкониятларини ошириб, банклар фаолиятига давлат аралашувини кескин қисқартиради.
Бешинчидан, ислоҳотлар даврида давлат иштирокидаги корхоналарнинг кредитлашга бўлган талабини чеклаб қўймаслик ҳамда молиявий оммабопликни таъминлаш учун айрим банкларда давлат улушини сақлаб туриш мақсадга мувофиқ.
Стратегия доирасида кейинги беш йилликда банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг тўртта устувор йўналишлари белгиланган. Жумладан:


  1. Download 26.06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling