Ммт 93к-2 гурух талабаси Йигиталиев Мирзохид Пул ва Банклар фанидан


- давлат улуши бўлмаган банклар активларининг


Download 26.06 Kb.
bet5/7
Sana29.04.2023
Hajmi26.06 Kb.
#1400327
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ММТ 93к

давлат улуши бўлмаган банклар активларининг банк тизими жами активларидаги улушини жорий 16 фоиздан 2025 йил якунига қадар 60 фоизгача ошириш;
банкларнинг хусусий сектор олдидаги мажбуриятларининг умумий мажбуриятлардаги улушини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;
- давлат улушига эга камида учта банк капиталига 2025 йилга қадар етарли тажриба, билим ва обрўга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;
- умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотларининг улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йил якунига қадар 4 фоизгача ошириш;
банклар депозитларининг мажбуриятларига нисбатини жорий 41 фоиздан 2025 йил якунига қадар 50 фоизга ошириш;
банкларнинг хорижий валютадаги мажбуриятларининг жами мажбуриятлардаги улушини жорий 58 фоиздан 2025 йил якунига қадар 40 фоизгача камайтириш режалаштирилган.
Мамлакат банк-молия сектори ривожланиш даражаси ва барқарорлигини баҳолаш мақсадида 2024 йилнинг якунига қадар Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг дастури (FSAP) асосида молиявий сектор ҳолатини баҳолаш назарда тутилмоқда.

2 “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сонли “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан жорий йил 17 август куни қабул қилиниб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига кўриб чиқиш учун юборилган.


Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми, функциялари, асосий мақсадлари, ваколатлари, ташкил этилиши ва фаолияти принципларини белгилаш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солишдан иборат.
Бунда, Марказий банкнинг бош мақсади нархлар барқарорлигини, банк тизими ҳамда тўлов тизими барқарорлигини таъминлаш сифатида белгилади.

Download 26.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling