Мобил алоқа тизимларида сигналларга рақамли ишлов бериш Режа


ХК1Т рақамли қабуллагичининг тузилмаси


Download 18.41 Kb.
bet3/3
Sana02.05.2023
Hajmi18.41 Kb.
#1422595
1   2   3
Bog'liq
mobil aloqa tizimlarida signallarga r

1288ХК1Т рақамли қабуллагичининг тузилмаси
  • 1288ХК1Т рақамли қабуллагичининг имкониятларидан айримлари
  • – 16-разрядли сигналларга ишлов бериш учун 4 та мустақил каналларнинг мавжудлиги;
  • – ҳар бир каналда кириш маълумотлари оқими тезлиги 100 МГцгача;
  • – кўплаб АРЎ турлари билан мослашувчанлик;
  • – ҳам ҳақиқий, ҳам комплекс сигналларга ишлов бериш учун микросхема ички тузилмасини тез мослашувчан созлаш имконияти.
  • Микросхема дискретлаштириш частотасини камайтириш учун CIC-фильтрлар, ҳар бир каналда 64 тартибли иккитадан КИХ-фильтрларга, квадратурали сигналларни олиш учун рақамли гетеродинлар ва маълумотларни ўқиш учун қулай чиқиш интерфейсига эга. Фильтрлар коэффициентлари, ҳар бир каскаднинг децимация коэффициентлари, чипнинг ичида маълумотларни маршрутлаштириш ва бошқа кўплаб параметрлар дастурий берилади. Буларнинг барчаси 1288ХК1Т микросхемани ва унинг ўхшашларини энг турли рақамли қабул қилиш тизимларида қўллаш учун қулай қилади.
  • Сигналларга якуний ишлов бериш, маълумотларни декодлаш, декодланган битли оқимга ишлов бериш ва юқорироқ даражали протоколларнинг ишлатилиши учун рақамли сигналлар процессорлари ишлатилади.
  • Дискретлаштиришдан кейин талаб қилинадиган канални ажратиш масаласи рақамли фильтрлар ёрдамида ҳал этилади, улар доимий сонлар тўплами – фильтр коэффициентлари ҳисобланади, уларнинг сони ва қиймати рақамли фильтрнинг кўриниши ва характеристикасининг тиклигини аниқлайди. Рақамли фильтрлар иккита асосий норекурсив (КИХ-фильтрлар) ва рекурсий (БИХ-фильтрлар) фильтрлар синфларига бўлинади. КИХ-фильтрлар рекурсив фильтрларга қараганда уларнинг барқарорлиги, квантлаш самараларига кам учраши ва чизиқли фазавий характеристикани олиш имкониятидан иборат маълум авзалликларга эга. Шунга кўра, рақамли радиоқабул қилиш қурилмаларида айнан норекурсив фильтрлар кенг қўлланади.
  • Аналог актив ва пассив фильтрларни ишлаб чиқиш учун бўлгани каби рақамли фильтрларни лойиҳалаштириш учун турли хил дастурий воситалар қўлланади. Фильтрнинг коэффициентларини ҳисоблаш учун ишлаб чиқувчидан коэффициентларни ҳисоблаш алгоритмлари ва усулларини билиш эмас, балки фақат фильтрга талабларни аниқлаш талаб қилинади.
  • Дискрет фильтрларни лойиҳалаштириш учун Matlab пакети кенг қўлланади, чунки у турли усулларда, турли оралиқлар қўлланиши билан ва бошқалар орқали фильтрни ҳисоблашни амалга оширишга имкон беради. Бундан ташқари, фильтрнинг коэффициентларини ҳисоблаш учун Filter design and analysis tool (FDA Tool) иловасининг ҳам командалар сатрини, ҳам график интерфейсни ишлатишга имкон беради.
  • Аналог фильтрларга қараганда рақамли фильтрлар қуйидаги авзалликларга эга:
  • – аналог фильтрлар учун мумкин бўлмайдиган характеристикаларни (ҳам АЧХнинг тиклиги, ҳам ФЧХнинг чизиқлилигини) олиш имконияти. тартибини ошириш фақат математик операциялар сони оширишга олиб келади, шундай экан фильтрнинг тартиби фақат рақамли тизимнинг тезкорлиги билан чекланади;
  • – рақамли фильтрлар эскириш ва параметрлар ҳарорат бўйича дрейфи таъсирига учрамайди;
  • – рақамли фильтрлар сонлар - коэффициентлар тўплами ҳисобланиши туфайли характеристикани ўзгартириш учун коэффициентлар тўпламини ўзгартириш етарли бўлади, бу адаптив фильтрларнинг яратилишини мумкин қилади;
  • – рақамли фильтрлар ҳам паст частотали, ҳам юқори частотали сигналлар билан ишлай олиши мумкин.
  • Сигналларга рақамли ишлов бериладиган радиоқабул қилиш қурилмаларининг пайдо бўлиши рақамли техникани ривожланишининг мантиқий давоми бўлиб қолди. Сигналларга рақамли ишлов беришдан фойдаланиш радиосигнални рақамли модуляциялаш усуллари қўлланиши билан радиоканаллар бўйича маълумотларни юқори тезликли алмашлаш тизимларини ишлаб чиқишга имкон берди.
  • Рақамли ишлов бериш ишлатиладиган қабул қилиш босқичига боғлиқ равишда ҳам унча қиммат бўлмаган, қулай ва кам истеъмол қиладиган қурилмалардан то кристаллдаги тизимларгача, ҳам танловчанлик, динамик диапазон, сезгирлик ва бошқа параметрлар бўйича қатъий талабларга жавоб берадиган қрилмаларни олиш мумкин, бунга қабул қилиш трактининг аналог ва рақамли қисмларини тўғри биргаликда олиш билан эришилади.
  • Эҳтимоли каттаки, истиқболда “рақамли” қабул қилишнинг ривожланиши дискретлаштириш ва ишлов бериш тезликларини ошириш йўли бўйича боради, бу янада кенг частоталар дипазонини қамраб олишга имкон беради ва бунда қабул қилгичнинг тузилмасида аналог схемотехниканинг улуши камаяди.

Download 18.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling