- Wi-Fi/WiMAX симсиз маълумот узатиш тармоқларида OFDM технологиясидан фойдаланиш эвазига келиб чиққан техник “инқилоб” мобил алоқа дунёсини ҳам четлаб ўтмади. HSOPA (ингл. High Speed OFDM Packet Access) технологиясини ишлаб чиқиш билан бошланган йўл 3GРР лойиҳаси стандартларининг 3GРР-LTE узоқ муддатли эволюция концепциясига қўшилиб кетди.
- 3GРР-LTE (қисқартирилган ҳолда LTE) – маълумот узатиш тезликларига бўлажак талабларни қондириш учун UMTS стандарти имкониятларини такомиллаштирувчи мобил алоқа технологияси ҳисобланади. Бу такомиллашув алоқа самарадорлигини ошириш, тармоқларни ташкил этишдаги сарф-харажатларни камайтириш, тақдим этиладиган хизматлар даражасини кўтариш ва кенгайтириш, шунингдек, мавжуд мобил ва кенг полосали алоқа протоколлари билан ўзаро ишлаш кабиларни ўз ичига олади. Назарий жихатдан LTE технологиясида маълумотларни ”пастга” узатиш тезлиги 326,4Мбит/сек. гача, “юқорига” эса 172,8Мбит/сек. гача етиши мумкин. LTE стандартининг 8 версиясидаги (3GРР Rel.8) имкониятлари 4G талабларигача етиб бормагани туфайли сўнгги пайтларда LTE кўпинча 3,9G ёки Pre4G авлод мобил алоқа технологиялари деб аталмоқда.
- Мобил алоқа дунёсини олдинда янги имкониятларга эга бўлган технологиялар ишланмалари кутмоқда. Ҳозирги кунда ўтказилаетган тажрибалар натижалари 4G технологиялари олдига ХТИ томонидан қўйилган талабларга эришиш мумкинлигини тасдиқламоқда. Масалан, Япониянинг NTT DoCoMo компанияси 2009 йилдаёқ мобил алоқа тармоқларини синаш жараёнида маълумотларни узатишда 5Гбит/сек. тезлигига эришди, ва бунда MIMO технологиясини 12х12 ажратиш схемасидан фойдаланди, мобил станция эса 10км/соат. тезликда ҳаракатланди.
- Ҳозирги вақтда ХТИ томонидан “4G-тўртинчи авлод мобил алоқа тизимлари” таркиби аниқланмаган ва шу боис маълум бир алоқа технологиясига нисбатан 4G атамасини ишлатиш тўғри эмас. Лекин ўз функционал имкониятлари бўйича 4G талабларини қондирадиган технологиялар аниқланган бўлиб, улар кўпинча адабиётларда 4G технологиялари сифатида талқин этилмоқда. Улар қаторига LTE (ўзининг LTE Advanced версиясида), WiMAX (IEEE802.16m версияда) ва Wi-Fi (IEEE802.11s версияда) тизимлари киради. Ҳозирги вақтда уларнинг барчаси ишланиш ва характеристикаларини такомиллаштириш босқичларидан ўтмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |