Қуйма қолипларига – формаларига кўйиладиган асосий талаблар: мустаҳкамлик, иссиқбадошлик, юқори газ ўтқазувчанлик.
Қуйма қотишмалар. Қуйма олиш учун махсус қуйма қотишмалари ишлатилади; қайсилари махсус юқори қуймакорлик, механик ва эксплуататсионлик хусусиятларга эга бўлиши лозим. Таркибида иложи борича қиммат бахо ташкил этувчилари кам бўлиши лозим; хоссалари ва структураси ишлатиш жараёнида (деталл шаклида) ўзгармаслиги керак.
Саноат доирасида қуйма қотишмалар икки гурухга (кора, рангли) бўлинади. Қора: пўлат ва чўян. Рангли икки хилга бўлинади: оғир-зичлиги >5000 кг/м3 (мисли, цинкли, никелли) ва енгил зичлиги >5000 кг/м3 (магнийли, титанли, алюминийли).
Қуйма қотишмалар хоссалари. Энг муҳим технологик хоссаси бу суюқ оқувчанлик, киришиш (ҳажмий ва чизигий); Қотишмали кватсияга мойиллиги; иссиқ ва совуқ дарз ҳосил бўлиши, газ ютиб газли ва киришиш ғовак ҳосил қилиш.
Қотишмани суюқ окувчинлиги уни кимёвий таркибига (табиатига) вафизикавий хоссаларига (уюшқоқлиги ва юза таранглигига) боғлиқ.
Энг юқори суюқ оқувчанлик эстетик таркиби тоза металл ва қотишмаларда бўлади. Кристалланиш интервалитор қотишмаларни ҳам суюқ оқувчанлиги юқори. Силумин, чўянларни суюқ оқувчанлиги юқори. Магний қотишмалари ва пўлатларники паст.
22.6-расм. Қотишмаларни суюқ оқишлигини аниқлаш учун спирал(а) ва қуйма форма(б) 1,2 – остки ва устки ярим формалар; 3 – қуйиш косачаси; 4 – графитли пробка 2.
Эриган металл косачага қўйилади, тешиги графитли пробка билан ёпилган. Пробка кутарилгач металл спирални секин тўлдиради (окиб) суюқ оқиш катталиги қилиб, суюқ металл тўлдирган спирал узунлиги билан ўлчанади (мм да).
Киришиш – қуйма қотишмаларни қотиши ва совиши жараёнида ўз ҳажмини киичиқлашишидир. Ҳажмий ва чизиғий киришиш мавжуд.
Қуймалардаги киришиш ғоваклик, дарз кетиш, қийшайиш кўринишда бўлади. Киришиш раковина тарзидаҳам бўлади.
Киришиш раковинаси ёпиқ ёки очиқ бўшлиқ қўринишида бўлади. Киришиш раковиналари нисбатан йирик бўшлиқ ҳисобланади ва энг кейин қотадиган жойда бўлади.
22.7-расм. Киришиш раковинаси (а) ва киришиш ғоваклиги (б) ҳосил бўлиш схемаси.
Дастлаб қуйиш қолипини деворлари ёнида қаттиқ металл қавати 1 ҳосил бўлади. Қотмаган металл қисмини сатҳи а-а гача пасаяди. Қатлам 1 да янги қатлам 2 ўсади; суюқ металл сатҳи пасаяди. Бу киришиш ракавинаси 3 ни ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |