Модуль. ҚУймакорлик 19-мавзу. Қуймакорлик асослари. Қуйма олиш усуллари. Модел комплекти. Қуйиш системаси. Қўлда қолип тайёрлаш. Шиббалаш усуллари


Қолип ва стержен материаллари ва уларга нисбатан қўйиладиган талаблар


Download 1.72 Mb.
bet6/8
Sana18.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1588519
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
19-мавзу

22.3 Қолип ва стержен материаллари ва уларга нисбатан қўйиладиган талаблар
Ҳозирги қуймакорлик корхоналарида ишлаб чиқариладиган қуймаларнинг қарийб 80-85% гил билан қумга бошқа махсус моддалар аралаштирилган материаллардан тайёрланади.
Қолипларни асосий қисмини қум ташкил этади. Уларни бир-бирига пухта боғловчи моддалар сифатида гил, суюқ шиша, сулфат бардаси ва бошқалар, қолип материали қўйиб, қуймага ёпишмаслиги учун эса маълум миқдорда графит, кўмир кўқуни, кварс чанги ва бошқалар қўшилади.
Қолип ва стержен материалларига қуйидаги талаблар қўйилади.
1. Пластиклик
2. Пухталик
3. Газ ўтказувчанлик
4. Ўтга чидамлилик
5. Сиқувчанлик
6. Чидамлилик
7. Арзонлиги
22.4 Қолип тайёрлаш

Қолип тайёрлаш усули унинг шаклига, ўлчамлари ва сонига боғлик. Қуймалар индивидуал ва кичик сериялаб ишлаб чиқариладиган сехларда қолип қўлда, кунлаб ва йирик сериялаб ишлаб чиқариладиган сехларда машиналарда тайёрланади.


Қолип тайёрлашдан олдин, унинг қуйиш системаси белгиланади.
Сифатли қуймалар олишда қуйиш системаси турини, унинг элементлари ўлчамларини ва қолипга металл киритиши ерини белгилаш муҳим масалалардан биридир. Қолипга қўйиладиган металлни шлакдан анча тозалаб узатувчи каналлар системаси қуйиш системаси дейилади.
Қуйида чўян қуймалар олишда фойдаланиладиган нормал қуйиш системасининг схемаси қуйидагичадир.
Қўлранг чўянлардан қуймалар олишда суюқ металл ва қолипнинг тор ерига киритилиши керак. Бунда металл қолипнинг кенг ерига бир оз совуб ўтади, натижада қуйма бир текис совийди. Пўлат ёки оқ чўяндан қуймалар олишда суюқ металл, аксинча, олдин қолипнинг кенг ерига киритилиши керак, чунки суюқ пўлат қолипнинг тор ерига киритилса у қисқариб қолипни яхши тўлдирмайди.
Йирик қуймалар олинадиган қолипларда суюқ металл киритувчи қуйиш каналларидан ташқари, қўшимча випорлар ва приболлар қилинади.
Випор чўян қуймалар олишда қилинадиган доиравий кесимли вертикал каналдир, бу канал қолипнинг энг юқори қисмида бўлади. Қолипга металл қуйишнинг бошланғич даврида қолипдаги газлар шу канал орқали чиқади. Қолипнинг металл билан қачалик тўлганлиги веспор орқали кузатилади, қолипдаги металл совиб чўкканда унинг ўрни випордаги металл ҳисобига тўлади. Прибил, кўпинча пўлат қуймалар олинадиган қолипларга қилинади, қолипдаги металлнинг ҳажми торайганда прибил уни металл билан тўлдириб туради. Прибил ўлчамлари ва ўрнатилиш ерлари шундай бўлиши керакки, ундаги металл энг қийин кетсин. Шунда қуймадаги чўкиш бўшлиғи прибил қисмига ўтиб, қуйма зич бўлади.
Қолип тайёрлашда модел, қолип материалидан ташқари, опока, модел ости плитаси ишлатилади.
Опока ва моделлар металлдан ёки ёғочдан тайёрланади.
Опокани вазифаси қолип материалларини ушлаб туриш.



Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling