Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган
Download 273.88 Kb.
|
Моҳирбек – Зомин 2023
Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005–2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган. 2014–2017 йилларда СамДУ қошидаг 2 сон академик лицейини битирган. 2018 йилда Самарқанд шаўридаги “Фидойи ёшлар” газетасида мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган. Туман, вилояат ва Республика нашрларида шеърлари эълон қилинган. 2019 йилда Ўзбекистон журналистика ва Оммавий коммуникациялар университетининг бакалавр босқичига ўқишга қабул қилинган. 2021–2022 йилларда “Ғунча” Республика болалар журналида мусаҳҳиҳ бўлиб фаолият юритган. 2022 йил сентябрьдан Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ахборот маркази мутахассиси лавозимида фолият юритиб келмоқда. Tel:+99894 403 88 98 +99893 223 85 98 Telegram: @JurnalistMohir Facebook: Mohirbek Quchqorov Instagram: mohirbekquchqorov Республика ёш ижодкорларининг навбатдаги Зомин – 2023 семинарига: ТАБИАТ Бир инсон умридай сўлиб борар гул, Бир манглай мисоли шўрлайди тупроқ! Пайҳон табиатда қон йиғлар булбул, Шу қушлар оҳ чекар бизлардан кўпроқ! Чумоли оғриниб ташийди донин - Ўша - ярми чириб, ириган буғдой! Товуқ чиқаролмас жўжалар сонин, Яна ботқоқларда қолди ҳойна-ҳой...! Сарғайган баргини юлиб, дод солиб, Кўктерак аррага минг лаънат ўқир. Кесилган дарахтнинг ўрни бўш қолиб, Ўрмончи "шеф"ига бир матал тўқир...! Қуёш ҳам ғазабда инсон ишига, Кундан-кун иссиғи ортиб боради. Шўрлик ер - тишини босиб тишига, Тамаки тутунин "тортиб" боради. Башар-чи, ўзига-ўзи қазар чоҳ, Оламни биз учун билмам сақлар ким?! Гоҳида қушлардай чирқирайман, гоҳ Майсалар мисоли бош чайқайман жим...! АКАМГА Ака, кафтим тутай, оёғингни бос, Мен учун не тошни эзғилаб ўтдинг. Сен ака бўлолдинг китобига мос, Қалқисам елкамга елкангни тутдинг. Барча оғиримни кўтардинг сўзсиз, Дард тўксам тўлмаган паймона бўлдинг. Дилсиёҳ қилсам ҳам гапириб тузсиз, Мулойим термулиб, мулойим кулдинг. Сен сабаб билмадим чанқоқлик нима, Сен сабаб билмадим очлик дардини. Сен тиниқ денгизсан, мен - кичик кема, Кўрмадим эрларнинг сендай мардини. Орзуйим бирма-бир ушалиб борар, Мен сенга алишган ҳаёт бошланди. Ортимдан неча қиз термулиб қолар, Нечаси йўлимга ўзин ташлади. Игнимда костюм-шим - дилга солар доғ - Армонинг мисоли қоплар танамни. Бўйнимдан илондай бўғар бўйинбоғ - Бўғзингда қолган дард деб билдим ани. Тўғрида, сенинг ҳам бор эди ҳаққинг, Нуфузли даргоҳда олмоққа таълим. Сен эса орзуйинг бўйнимга тақдинг, Ва ҳаёт сен учун бўлди муаллим. Озгина қўполлик қилсам ўксима, Шунчаки, раҳмингни келтирмай дейман. Муштимни урсам ҳам муштдай кўксима, Сен сабаб, ҳайбатли ва виқорлиман. Не сабаб баланддан сўзлайсан деган Инсонлар, билишсин сабабин бу кун. Ёнимда сендайин инсон бор экан - Қўрқиш - йўқ, қайтиш - йўқ, ҳайиқиш нечун?! Омон бўл, сен сабаб парвоз - парвоздир, Илойим армонинг ушатсин ҳаёт. Умримни сен учун тиксам ҳам оздир Ёшлигин мен учун эҳсон қилган зот! *** «Ер билан осмон-ча» дейди одамлар, Ер билан осмоннинг ораси қанча? Дард-алам сиғарми шу оралиққа Лоақал бир синиқ дилга сиққанча? «Қил ўтмас» дейдилар дўстлар орасин, Наҳотки шунчалик яқинлик бўлса? Ахир билиб бўлмас одам оласин, Ичида тиш қайраб, юзида кулса! «Етганда йиқилди» дейишдан кўра Етгунча не кўйга тушганин кўринг. Ҳолидан тойгани камдек бир йўла, Умиди самога учганин кўринг. «Жонида қасди бор...» ёмон сўз-а, бу? Албатта, яхшилар жонга қилмас қасд. Ҳар қандай инсонни жондан тўйдирган - Юракка жойлашган бебурд, таги паст! «Худодан топ» каби қарғишчеҳра сўз Аслида дуодир энг олий, энг зўр. Худодан бахт топса қарғалган инсон Қарғишчи, ҳасаддан ёнишингни кўр. Биз - шундай, инсонга теккан касал шу - Ҳар кимга ўзидан ўзга қоп-қора. Мен эса ҳеч кимни мақтаб қарғамам, Не бўлса Ўзидан, бошқа на чора?! Ғаламис бўлсинми ёки оқкўнгил, Ҳар кимса Тангрининг яратган жони. Эй қалбим, сен эса ётларни қўйгил, Кўзгуга боққину, кузат виждонни! ЭСЛОВ Қайдан келди ёдимга шу тоб Ёшлигимда ўйнаб ўсганим. Қамишлардан ясаб кенг ўтов, Қайғу билмай қувнаб ўсганим. Опа, сиздек муниса бўлмас, Яралса ҳам олам қайтадан. Чақалоққа айланиб бир пас, Бағрингизга қани қайтсам ман. Акам вазир, мен ҳоким эдим, Бошқарардик хаёлий юртни. Билмас эдик ғамнинг нелигин, Кўрмагандик ёвуз бебурдни. Бизнинг «эл»да тинчлик зиёда, Анқимасди қон ҳиди зинхор. Биз «яратган» ўша дунёда Фақат ўйин-кулгу эди бор. Онам иссиқ нон ёпган дами, Итга отдим чиқиб хотамга. Ўйламабман, келмапти раҳмим, Ун келтирган шўрлик отамга. Акам сўкса отибман кесак, Ёвдай билиб, кўрибман ёмон. Лекин ҳақиқий ёвга келсак, Қўймас экан бир он ҳам омон. Ака зоти тиллога тенгсиз, Меҳри дарё, қалби қалқонлар. Мен истасам қилар эдингиз, Ҳимолайдек тоғни талқонлар. Ошим тайёр, устим бут эди, Сув десам келарди новвот чой. Борлиқ аро ўшал кун энди Йўқ эди биронта мендан бой. Ким ўкситса борардим хомуш, Ёш тўкардим қалқон - дадамга. Дадам ҳатто кўтарсада мушт, Хўрлатмасди бирор одамга. Бола эдим, отам ёш эди, Билинмасди тоғу довонлар. Мен улғайиб боряпман энди, Отам қарияпти, ёронлар!!! Бугун катта ҳаётга чиқиб, Зориққанда меҳру маконга. Туравердим кўксимни сиқиб, Йиғлолмадим бирор инсонга. Она дедим, қорайиб таъбим, Кўзга дунё бўлганда хира. Ҳеч бир инсон мени сиз каби Тутмас экан кафтида сира. Ёғийни ҳам, дўстни ҳам кўрдим, Кўзим пишди, ошди тажрибам. Лекин яхшиликни кам кўрдим, Йироқлагач ота-онамдан. Чумолининг жонидек жоним Кимларгадир бўлганда даркор. Асраб қолди Парвардигорим, Чунки дуо қилган отам бор. Кўча кўрдим, бугун жаҳонни Кашф айладим яна бир қайта. Айб қилмангиз мендек нодонни, Сизларга дил дардимни айтсам. Ўпкам тўлиб, дунёдан безсам, Фақат Аллоҳ мен учун тиргак. Яқинларим кўксини эзмам, Улар менга ҳали кўп керак! Download 273.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling