Моҳирбек Қўчқоров Эргаш ўғли 1998 йил 11 июньда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Арабхона қишлоғида туғилган. 2005-2014 йилларда 4-умумтаълим мактабини тамомлаган


УСТОЗ (Баҳриддин Худойвердиев устозга)


Download 273.88 Kb.
bet3/10
Sana19.06.2023
Hajmi273.88 Kb.
#1606722
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Моҳирбек – Зомин 2023

УСТОЗ
(Баҳриддин Худойвердиев устозга)

Дунёда минг турли нур бордир бироқ,


Устоздек зиёсин сочар зоҳир кам.
Минг битта қуёшу ойдан яхшироқ,
Тақдирнинг йўлини ёритган бир шам.


СЎЗЛАРИМ

Ўпкам тўлиб кетиб, хониш қилай деб,


Қўлимни чўзгандим «қўшқулоқ» созга.
Аммо мендан аввал дардини айтиб,
Сўзларим тўкилиб қолди қоғозга!


ДАДАЛАР

Фарзанд бу - падардан сачраган учқун,


Ҳар одат ёш дилга мангу қадалар.
Олам яхшиларга тўлмоғи учун
Кўпайсин дунёда яхши дадалар!

***
Яшаяпман яхши фараз деб,


Бир кун дўстлик, бир кун араз деб.
Фақат битта йиқилиб турдим,
Дунёдаги уч-тўрт мараз деб.

***
Бугун кечагидан бахтлимам аммо


Кеча бугунгидан ёш эдим бироз.
Эрта бугундан ҳам қаритар дунё,
Муаммолар кўпу, умр эса оз...
НEГАДИР

Сен кетдингу, ҳаётимдан файз кетди,


Уриб турган юрагим ҳам дарз кетди.
Ёри билан Фарҳод кетди, Қайс кетди,
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!

Умрим тоғин маҳобати йўқолди,


Сўзларимнинг маҳорати йўқолди.
Муҳаббатим ҳарорати йўқолди,
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!

Душманим кўп, олмоқликка ўчим йўқ,


Бир ўзимнинг ўч олмоққа кучим йўқ.
Бахт кўли бор, сув ичар ҳовучим йўқ,
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!

Айтгил, менга сенсиз олам - оламми?


Нетай кўкни куйдирган бу ноламни?
Жуда эрта қаритиб ҳам онамни
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!

На бировга айтарли дард бу қурғур,


Армон дилда қазди тўлмас минг чуқур.
Сен-ла, нурим кетди, бўлиб бир сўқир,
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!

Худо мени қарғаб, берди бир қалам,


Ўз дардингда ёниб-куй деди ҳар дам.
Тўрт ёнимдан тепкиласада, олам,
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!

Сенсиз ўтган куним мен учун жазо,


Тупроқ тошдан қаттиқ, йироқдир фазо.
Тирик мурдага раҳм эт эй руҳафзо,
Мен негадир яшаяпман ҳали ҳам!


ОНАМ

Мусибат кўп бўлди, қувонч кам бўлди,


Кўзимни тўлдирган фақат нам бўлди.
Ғамларни дилимдан дилига олган,
Менга қувонч берган - бир онам бўлди.

Ёру дўст тўйимда суяди, раҳмат,


Душманим боримга куяди, раҳмат.
Азобли кунда ҳам қилиб қаноат,
Кўксимдан ниш терган - бир онам бўлди.

Бир қучиб, соғинчин унутган инсон,


Кеч келсам, саҳардан йўл кутган инсон.
Йиқилсам, биринчи қўл тутган инсон -
Болам деб қад керган - бир онам бўлди.

Ҳаётнинг зарбидан айланиб бошим,


Онамга отсам ҳам қўполлик тошин.
Кўрсатмай артсада, кўзининг ёшин,
Мулойим гапирган - бир онам бўлди.

Ғанимим ўлимим қўмсаган маҳал,


Бўғзимдан қўш қўллаб бўғганда касал.
Қалқиб тургунимча, бошимда ҳар гал,
Жилмайин ўтирган - бир онам бўлди.

Қайта ҳаёт берган - бир онам бўлди...!



Download 273.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling