Молия / Аудиторлик фаолияти]


-модда. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари


Download 46.02 Kb.
bet14/26
Sana21.04.2023
Hajmi46.02 Kb.
#1371205
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
ЎРҚ-677 25.02.2021 АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

29-модда. Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари
Аудиторлик ташкилоти:
ушбу Қонун, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ва Профессионал бухгалтернинг одоб-ахлоқи кодекси талабларига риоя этиши;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
аудиторларга (аудиторга) устав фондидаги (устав капиталидаги) тегишли улуш камида эллик бир фоиз бўлишини таъминлаши (бундан аудиторлик ташкилотини — чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба хўжалик жамиятини ташкил этиш ҳоллари мустасно);
штатида асосий иш жойи аудиторлик ташкилоти бўлган камида тўрт нафар аудитор мавжуд бўлишини таъминлаши;
аудиторларнинг йилда бир марта малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши;
аудиторлик фаолиятини фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши;
аудиторлик хизматларини кўрсатиш чоғида мустақилликни таъминлаши;
аудиторлик хизматлари буюртмачисининг талабига кўра аудитор (аудиторлар) сертификатини, аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полисини кўрсатиши;
аудиторлик текширувини ўтказишга доир аудитнинг халқаро стандартлари талаблари тўғрисидаги, аудиторнинг эътирозларига асос бўлган қонунчилик ҳужжатлари нормалари ҳақидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг сўровига биноан тақдим этиши;
аудиторлик хизматларини кўрсатиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаши;
аудиторлик текшируви натижаларини аудиторлик фаолияти стандартларига мувофиқ расмийлаштириши ва аудиторлик хулосаларининг нусхаларини аудиторлик ташкилотида камида беш йил сақлаши;
ўтказилган мажбурий аудиторлик текширувлари тўғрисидаги ахборотни хўжалик юритувчи субъектнинг идентификация маълумотларини ва аудиторлик хулосасини кўрсатган ҳолда ўз расмий веб-сайтларига ёки аудиторлар республика жамоат бирлашмаларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириши;
аудиторлик ташкилотлари рэнкингини ўтказиш учун ахборот тақдим этиши;
бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари тўғрисида ёки коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқ тасдиқловчи фактлар ҳақида хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятини ва корпоратив бошқарув учун масъул бўлган шахсларни, аудит қўмитасини ёзма шаклда хабардор қилиши;
аудиторлар иши сифатининг ички назорат тизимини ўрнатиши ва унга риоя этиши;
аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказишга монелик қилмаслиги;
ўз почта манзили ва электрон манзили ўзгарганлиги тўғрисида, аудиторлик ташкилотининг раҳбари алмашганлиги ва (ёки) аудиторлар таркиби ўзгарганлиги ҳақида ваколатли давлат органини беш кунлик муддатда ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз веб-сайтини юритиши ва уни фаол ҳолатда сақлаб туриши;
(29-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонунига асосан ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 03/23/815/0044-сон)
ҳар йили 20 январга қадар аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ваколатли давлат органига ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиши шарт.
Аудиторлик ташкилотининг зиммасида қонунчиликка ва аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Download 46.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling