[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3420]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорга 1-илованинг 8-банди биринчи хатбошиси 2023 йил 1 майдан кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 январь,
30/18-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 30 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д. КАСИМОВ
2023 йил 4 январь
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сон қарорига
1-ИЛОВА
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома
Ушбу Йўриқнома банклар томонидан резидент ва норезидент юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган жисмоний шахслар (бундан буён матнда якка тартибдаги тадбиркор деб юритилади), деҳқон хўжаликлари, юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиалларига банк ҳисобварақларини очиш, уларни юритиш ҳамда ёпиш тартибини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |