Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
-боб. Чиқим касса операцияларини бажариш
Download 267.07 Kb.
|
3028 29 06 2018 ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КАССА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
4-боб. Чиқим касса операцияларини бажариш
47. Банк кассасидан нақд пулларни чиқим қилиш: а) хўжалик юритувчи субъектларга — мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги нақд пул чеки бўйича; б) жисмоний шахсларга — мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги чиқим касса ордери (бевосита банк фаолияти билан боғлиқ бўлган нақд пулдаги чиқим касса операцияларини, хусусан, нақд пулларни бир ҳисобварақдан иккинчи бир ҳисобвараққа ўтказиш учун чиқим қилишда, нақд пулларни инкассация хизмати ходимларига топшириш мақсадида чиқим қилишда ҳам чиқим касса ордеридан фойдаланилади) бўйича; Олдинги таҳрирга қаранг. в) аҳолининг банк депозит ҳисобварақларидаги омонатларини ва унга ҳисобланган фоизларни нақд пулда тўлаш мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклдаги чиқим касса ордери бўйича; (47-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 ноябрдаги 27/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-5, 17.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 10/21/3028-5/1172-сон) г) жисмоний шахснинг банк картасидан банкомат ёки терминаллар орқали нақд пуллар чиқим қилиш — автоматик тарзда, дастурий йўл билан шакллантириладиган слиплар бўйича амалга оширилади. Автомат тарзда шакллантириладиган слип — чиқим касса ордерига тенглаштирилади. 48. Банк кассасидаги терминалдан чиқим қилинган нақд пулларнинг умумий суммасига, банк иш куни охирида чиқим касса ордери расмийлаштирилади ҳамда ҳар бир слипдаги сумма мазкур Йўриқноманинг 192-бандида қайд этилган ахборотлар тасмасига алоҳида киритилиши лозим. Банк кассасидаги терминал орқали жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан нақд пулдаги чиқим касса операцияларининг ҳисоб-китоби юритиладиган ҳисобварақ бўйича кунлик чиқим айланмаларни, яъни чиқим суммалари рўйхатини чоп этган ҳолда, ундаги ҳар бир суммани тегишли слип суммаси билан таққослаб чиқиш мумкин. Бунда тафовутлар аниқланмаса, таққослаш ишларини бажарган кассир ушбу рўйхатдаги умумий суммани имзолаши лозим. Сўнгра, ушбу рўйхат мазкур кассада терминалдан чиқим қилинган нақд пулларнинг умумий суммасига расмийлаштирилган чиқим касса ордерига илова қилган ҳолда кунлик касса ҳужжатларига тикилиши керак. 49. Банкнинг пул омбори очилганидан сўнг, касса мудири, банк раҳбари ва бош бухгалтери иштирокида айланма кассадаги нақд пуллар қолдиқлари қайта саналади ҳамда айланма кассадаги нақд пуллар қолдиғини мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ 120-шаклдаги китобда қайд этилган маълумотлар билан, шунингдек 10101 — Айланма кассадаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги қолдиқ суммага мослиги текширилади. Бунда касса мудири ўзининг 155-шаклдаги китобига берилаётган нақд пуллар суммасини қайд этади ва чиқим кассаси кассирига имзо қўйдирган ҳолда нақд миллий ва хорижий валютадаги пулларни, банк иш куни якунида ҳисоб бериш шарти билан беради. Чиқим кассаси кассири томонидан нақд пулларни касса мудиридан қабул қилиш: банкнотларнинг тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган боғламларини устки накладкалардаги маълумотларга қараб текшириш йўли билан; банкнотларнинг тўлиқ бўлмаган дасталарини эса касса мудирининг ёки у тайинлаган касса ходимининг кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали; тангалар — қопчаларга бириктирилган ёрлиқлардаги (ёки пакетлар ичидаги қоғоздаги) ёзувларга қараб текшириш орқали амалга оширилади. 50. Чиқим кассаси кассири ҳисоб бериш шарти билан касса мудиридан олган барча нақд пул ва бошқа қимматликларини ўзининг 155-шаклдаги китобида қайд этиши лозим. 51. Касса мудири ҳисоб бериш шарти билан банк чиқим кассаси кассирига нақд пулларни берганидан сўнг, кассада қолган нақд пулларни қайта ҳисоблаб, уни банк иш куни бошидаги касса қолдиғи суммасига таққослаб кўриши керак. Олдинги таҳрирга қаранг. 52. Нақд пул чек дафтарчасини мижозга бериш, унинг ёзма буюртмалари асосида амалга оширилади. (52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/11-сонли қарори (рўйхат рақами 3028-2, 03.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2019 й., 10/19/3028-2/3366-сон) Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тугатаётганида ёки ҳисобварағини бошқа банкка ўтказаётганида нақд пул чек дафтарчаси мижоздан қайтариб олинади ҳамда нақд пул чек дафтарчасининг ҳар бир фойдаланилмаган варағининг имзолар қўйиладиган қисмини учбурчак шаклида қирқиш орқали, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келтирилади. 53. Хўжалик юритувчи субъект вакили нақд пул олиш учун банк бухгалтериясининг ушбу мижозга хизмат кўрсатувчи ходимига нақд пул чеки ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади. Бухгалтерия ходими чиқим касса ҳужжатини мижоз томонидан тўғри тўлдирилганлигини ва мижознинг банкдаги ҳисобварағида етарли миқдорда маблағлар борлигини текширгач, уни имзолайди. Банкда ўзининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очмаган ёки ҳисобварағида етарлича маблағлари бўлмаган ҳар қандай мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектларига банк кассаларидан нақд миллий ёки хорижий валюталарни чиқим қилиниши тақиқланади. Бухгалтерия ходими текширилган чиқим касса ҳужжатини назоратчи бухгалтерга беради. Назоратчи бухгалтер чиқим касса ҳужжатининг тўғри расмийлаштирилганлигини текширгач, унинг тегишли реквизитларини чиқим кассаси журналида қайд этади. Ушбу чиқим касса ҳужжати ва чиқим касса журнали назоратчи бухгалтер томонидан имзоланади ҳамда банкнинг чиқим кассирига тақдим этиш учун хўжалик юритувчи субъект вакилига нақд пул чекининг назорат маркаси (банк ходими банк кассасидан нақд пул олаётганида унга чиқим касса ордерининг йиртма талони) берилади. 54. Бухгалтерия ходими чиқим касса ҳужжатларини чиқим кассаси кассирига, чиқим касса журналига имзо қўйдириб топширади. Банк кассасидан нақд пул олаётган шахс томонидан чиқим касса ҳужжатларини кассирга тақдим этилиши тақиқланади. Кассир чиқим ҳужжатини қабул қилиб олганидан сўнг: мижозни чиқим ҳужжатининг рақами бўйича чақириши; чиқим кассаси кассирига мижоз томонидан берилган назорат маркаси ёки йиртма талоннинг рақамини чиқим ҳужжатидаги рақам билан таққослаши ва назорат маркасини ёки йиртма талонни тегишли чиқим ҳужжатига елимлаб ёпиштириши; чиқим ҳужжатида бухгалтерия бўлимининг масъул ходимларининг имзолари борлигини ва ушбу имзоларни, мавжуд имзо намуналарига мос келишини текшириши; рақам ва сўз билан ёзилган суммаларнинг ўзаро мослигини текшириши; ҳужжатда нақд пулларни олаётган мижознинг шахсий имзоси борлигини текшириши; нақд пулларни олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати борлигини ҳамда мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотларини чиқим касса ҳужжатида қайд этилган ёзувлар билан солиштириб кўриши шарт. Кассир чиқим касса ҳужжатида кўрсатилган нақд пуллар суммасини мижозга чиқим қилиб бериш учун тайёрлайди. Бунда кассирнинг столи устида мижозга беришга тайёрлаб қўйилган нақд пуллардан бошқа пуллар бўлмаслиги керак. 55. Кассир тайёрланган нақд пул суммасини мижозга беради ва чиқим касса ҳужжатини имзолайди. Мижозга нақд пуллар чиқим қилинганидан сўнг, ушбу чиқим қилинган нақд пулларни алоҳида сумка, қоп, пакет ёки бошқа идишга солинган ҳолда банк биносидан олиб чиқиладиган ҳоллардагина, олинган нақд пуллар суммасига чиқим кассаси кассири томонидан моддий рухсатнома расмийлаштириб берилиши лозим. 56. Кассир мижозга нақд пулларни ўрами бузилмаган тўлиқ боғламлар ва дасталар бўйича чиқим қилганида, банкнотларни бирма-бир қайта санамаган ҳолда, устки накладкада ва бандеролда кўрсатилган суммаларига қараб чиқим қилади. Мижозга ўрами бузилмаган тўлиқ боғламдан тегишли дасталарни олиб бериш зарур бўлса, унда кассир боғламдаги пломбани (ёки полиэтилен пакетдаги кассирларнинг шахсий клише рақамлари босилган кафолат чокини) нақд пулларни олувчи мижознинг кўз олдида қирқиши лозим. Кассир тўлиқ бўлмаган ва ўрами бузилган дастадан мижозга нақд пулларни беришда, банкнотларни бирма-бир қайта санаб, сўнгра мижозга чиқим қилиши лозим. Қопча ва пакетларга жойланган тангалар қопчаларга бириктирилган ёрлиқлардаги (ёки пакетлар ичидаги қоғоздаги) ёзувларга қараб мижозларга берилади. Тангали қопча мижозга тўлиқ чиқим қилинадиган ҳолларда, банк кассири қопчадаги пломбани нақд пул олувчининг олдида қирқиши шарт. 57. Кассир дастани очиб, ундаги нақд пулларнинг тегишли қисмини мижозга чиқим қилиши учун дастадаги банкнотларнинг керакли қисмини ажратиб олганидан сўнг, уларнинг барчасини бирма-бир қайта санаб кўриши лозим. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 267.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling