Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Download 2 Mb.
|
3078 20.10.2018
7-боб. Ҳақиқий харажатлар
295. Мазкур бобнинг тегишли счёт ва субсчётларида бюджет ташкилотлари томонидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисоби юритилади. 296. 700 000 «Ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» счёти тегишли субсчётларга ажратилган ҳолда ҳисоб юритилади. 297. 710 000 «Бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотни сақлаш ва бошқа тадбирлар учун бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Бюджет маблағлари бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 710 000 «Бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи субсчётлар кредитланади. 298. 720 000 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотлар томонидан болаларни мактабгача таълим муассасалари ва бошқа муассасаларда сақлаганлиги (ўқитганлиги) учун уларнинг ота-оналари билан ҳисоб-китоблардан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Ушбу маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 720 000 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. 299. 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. 300. Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган пул маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 730 000 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда, ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. 301. 740 000 «Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» счётида 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ва 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётлари ҳисоби юритилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар йил давомида 741 000 «Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» ёки 742 000 «Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетида акс эттирилиб борилади, бунда ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар кредитланади. Олдинги таҳрирга қаранг. 302. 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотлар томонидан юқорида келтирилган манбалар бўйича қилинган ҳақиқий харажатлардан ташқари амалга оширилган барча ҳақиқий харажатлар, жумладан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлар ҳисобга олинади. Сарф қилинган материаллар, пул маблағлари ва бошқа ҳақиқий харажатлар суммалари йил мобайнида 750 000 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётининг дебетига ва тегишли субсчётлар кредитига ёзилади. (302-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling