Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
«Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёти
Download 4.99 Mb.
|
2169 карор йурикнома
27 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёти
342. 27 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти ҳисобда қуйидаги субсчётларга бўлинади: 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар»; 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар»; 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар»; 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар». 343. 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётида ташкилотнинг бошқа даромадлари бўйича жорий йилга молиявий натижалари акс эттирилади. Ушбу субсчётнинг дебетида йил охирида ҳисобдан чиқарилган мазкур маблағлар бўйича амалга оширилган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади, бунда, 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёти кредитланади. Субсчёт кредитида эса, йил мобайнида бошқа бюджетдан ташқари даромадларни ва инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар суммасининг молиявий натижаларга ёпилиши акс эттирилади, бунда, 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» ва 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётлари дебетланади. 344. Ҳар йил молия йилининг охирида жорий йилга бошқа даромадлар бўйича молиявий натижалар 284 «Бошқа даромадлар бўйича якуний молиявий натижа» субсчётининг кредитига (дебетига) ҳисобдан чиқарилади ва субсчёт бўйича йил охирида қолдиқ қолмайди. 345. 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётида ташкилотлар томонидан юқорида келтирилган манбалар бўйича қилинган ҳақиқий харажатлардан ташқари амалга оширилган барча ҳақиқий харажатлар, жумладан қонунчиликка мувофиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзлар ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажатлари ҳисобга олинади. Сарф қилинган материаллар, пул маблағлари ва бошқа ҳақиқий харажатлар суммалари йил мобайнида 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёт дебетига ва тегишли субсчётлар кредитига ёзилади. Йил давомида қилинган барча ҳақиқий харажатларнинг суммаси йил охирида 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчёт кредитидан 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёт дебетига ёзилиб ҳисобдан ўчирилади. 271 «Бошқа даромадлар бўйича ҳақиқий харажатлар» субсчётда йил охирида қолдиқ қолмайди. 346. Харажатларнинг аналитик ҳисоби махсус маблағ турлари ва харажат моддалари бўйича 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади. 347. 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётида ташкилотлар томонидан ҳисобот йилида олинган ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа даромадлари ва тушумларининг ҳисоби юритилади. Юқоридаги тушумлар ва даромадларнинг ҳисобланиши 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётнинг кредитида тегишли субсчётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Йил охирида 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчётнинг кредитида акс эттирилган барча даромадлар ва тушумлар 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётнинг кредитига ҳисобдан чиқариш йўли билан ёпилади ва 272 «Бошқа бюджетдан ташқари даромадлар» субсчёт бўйича қолдиқ қолмайди. 348. Аналитик ҳисоб тушган тушумларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади. 349. 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётида ташкилотларда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши акс эттирилади. Ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг кирим қилиниши 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчёт кредитида, мол-мулкларни ҳисобга олувчи тегишли субсчётларнинг дебетида акс эттирилади. Йил охирида инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулклар қийматини молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилиши 273 «Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан мол-мулклар» субсчётнинг дебетида ва 270 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчётнинг кредитида акс эттирилади. 350. Аналитик ҳисоб инвентаризация натижаларига кўра аниқланган ортиқча мол-мулкларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Download 4.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling