Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Download 4.99 Mb.
bet4/71
Sana03.12.2023
Hajmi4.99 Mb.
#1799331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
2169 карор йурикнома

Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар йиллик ҳисобот иқтисодиёт ва молия органи ёки юқори ташкилот томонидан қабул қилинаётганда якунловчи балансда тузатишлар қилинган бўлса, иқтисодиёт ва молия органи ёки юқори ташкилотнинг тегишли ёзма кўрсатмасига асосан бу тузатишлар ўтган йилги ҳисоб регистрларига ҳам, жорий йил регистрларига ҳам (кирим қолдиқларини ўзгартириш йўли билан) киритиб қўйилади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
49. Ҳар бир ҳисобот ойи тугагандан кейин барча мемориал ордерлар, мемориал ордер — жамланма қайдномалар уларга тегишли ҳужжатлар билан бирга рақамига қараб тартиб билан тахланиши ва китоб қилиниши керак. Ҳужжатлар унча кўп бўлмаган тақдирда, уларнинг уч ойлигини битта қилиб китоб қилиш мумкин. Муқовасига ташкилотнинг номи, китобнинг номи ва тартиб рақами, ҳисобот даври — йил ва ой, мемориал ордернинг бошланғич ва охирги рақами, китобдаги варақлар сони ёзиб қўйилади.
50. Ташкилотлардан бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органлар томонидан олиниши мумкин.
51. Агар ҳали тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар томи (тикилмаган, рақамланмаган ва ҳ.к) олинаётган бўлса, ҳужжатларни олаётган орган вакилининг иштирокида ташкилотнинг мансабдор шахслари бу томларни расмийлаштиришлари (рўйхат қилиши, варақларни рақамлаши, шнурлаши, муҳрлаши ва ўз имзолари билан тасдиқлашлари) лозим ёки олинаётган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиб (ҳар бир ҳужжатдаги варақлар сонини кўрсатган ҳолда), уни ўзлари ва ҳужжатларни олаётган органнинг вакили имзолашлари лозим.
52. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари йўқолиб қолган ҳолларда ташкилот раҳбари буйруқ билан йўқолиш сабабларини текшириш учун комиссия белгилайди.
Зарур бўлган ҳолларда комиссия ишида қатнашиш учун бошқа давлат органларининг вакиллари таклиф қилинади. Комиссия ишининг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва бир нусхаси юқори ташкилотга юборилади.
53. Моддий қимматликлар, пул маблағлари, шунингдек, дебиторлар ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳамда бошқа активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, шунингдек инвентаризация натижаларини расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
54. Ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда даврий молиявий ҳисоботларни, шунингдек сет, штат ва контингентлар бўйича режанинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботларни тузадилар ва топширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни ҳамда юритишни ушбу Йўриқнома ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда автоматлаштирилган ҳолда ташкил қилишлари мумкин.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 51-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3450, 31.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 10/23/3450/0546-сон)
56. Ўзбекистон Республикасида ташкилотлар томонидан бухгалтерия ҳисоби миллий валюта — сўмда юритилади.

Download 4.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling