Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet42/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Савдо корхоналари томонидан ходимларга кредитга сотилган товарлар учун ўтказиб берилди

4710

5110—5530

2.

Кредитга олинган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинди

4710

6810, 7810

3.

Кредитга олинган товарларнинг тўлови учун ходимлардан келиб тушган навбатдаги тўловлар суммаси

5010, 5110

4710

4.

Кредитга олинган товарлар учун ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган тўловлар

6710

4710

5.

Ходимларга берилган қарзлар суммаси

4720

5010—5530

6.

Асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар

4730

9210, 9220

7.

Қимматли қоғозларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар

4730

0610—0690,
5810—5830

8.

Товар-моддий қийматликларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар

4730

1010—1090

9.

Инвентаризация натижасида кассадаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг камомади

4730

5010, 5020, 5610

10.

Ходимларга пул эквивалентлари берилди

4790

5610

11.

Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилди, агар ундирилиши суд томонидан рад этилган бўлса

9430

4790

9-§. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)
Олдинги таҳрирга қаранг.
193. Юқорида тушунтириш берилган олинадиган счётларда кўрсатилмаган турли операциялар, жумладан, олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган счётлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
(193-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар»;
(193-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»;
(193-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
4830 «Олинадиган фоизлар»;
4840 «Олинадиган дивидендлар»;
4850 «Олинадиган роялти»;
4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар»;
4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари».
Олдинги таҳрирга қаранг.
194. 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётида шартномага мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 «Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
(194-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
195. 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётида шартномага мувофиқ ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
(195-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
196. 4830 «Олинадиган фоизлар» счётида фоизларни ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади. Ушбу счётда, шунингдек, суғурта полиси кафолати остида берилган ссудлар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳам ҳисобга олинади. Ссудалар бўйича фоизларнинг ҳисобланиши 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг дебети 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларни суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолишда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади.
(196-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
197. 4840 «Олинадиган дивидендлар» счётида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
198. 4850 «Олинадиган роялти» счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади.
199. 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:
а) Суғурта товонини қоплаш бўйича суғурта ҳодисасининг юз берганлигида айбдор бўлган учинчи шахсларга;
б) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, арифметик хатолар аниқланганда — мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилгандан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
в) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда;
г) суғурталовчининг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки иқтисодий суд томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади;
(199-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
е) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда.
200. 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити бўйича олиб борилади.
4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади.
201. 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.
202. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling