Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10-§. Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)
(202-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10-§. Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900) 203. Ишончсиз қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счётида амалга оширилади. 204. Суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича ишончсиз қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб борилади. Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган суғурталовчининг дебиторлик қарзи ишончсиз қарз сифатида тан олинади. Ишончсиз қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида суғурталовчининг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади. Резерв ҳажми ҳар бир ишончсиз қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади. Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди. Илгари суғурталовчи томонидан ишончсиз қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган ишончсиз қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счётининг дебетида ва 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида акс эттирилади. 4910 «Ишончсиз қарзлар бўйича резерв» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ишончсиз қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади. 205. Ишончсиз қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)нинг боғланиши
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling