Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6600)
7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6600) 279. Суғурталовчининг таъсисчилар олдида дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида уларнинг улушлари бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6610 «Тўланадиган дивидендлар»; 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар». 280. Суғурталовчи раҳбарияти томонидан акцияларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилингандан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар акциялар бўйича қонунчиликка мувофиқ тақсимланади. 281. 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счёти ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда кредитланади. Дивидендлар бўйича манбаида олинадиган солиқларнинг ҳисобланиши 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счётининг дебети 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 282. 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар» счётининг кредит томонида суғурталовчининг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 «Пай ва улушлар», 8610 «Сотиб олинган хусусий акциялар — оддий», 8620 «Сотиб олинган хусусий акциялар — имтиёзли» счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 6610 «Тўланадиган дивидендлар», 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар» счётлари бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акциялардан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади. 283. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling