Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet88/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, камомад ёки йўқолишини аниқланиши натижасида чиқиб кетаётган асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш

9210

0110—0190

2.

Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскириш

0210—0290

9210

3.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг хизматлари ва харажатлари ҳисобдан чиқарилди

9210

2310

4.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9210

6710

5.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасидан ижтимоий суғурта ажратмалари амалга оширилди

9210

6520

6.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида кўрсатилган хизматлар учун бошқа корхоналарга бўлган қарз

9210

6990

7.

Асосий воситалар объектларини молиявий ижарага бериш натижасида ҳосил бўлган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилди

9210

6230, 7230

8.

Мавжуд асосий воситалар объектлари молиявий ижарасининг тўлиқ муддати давомида олинадиган ижара тўловлари суммаси (ижарага берувчида)

0920

9210

9.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан қолган материалларнинг кирим қилиниши

1010—1090

9210

10.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан банкка келиб тушган тушум (нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича)

5110

9210

11.

Харидорларнинг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи

4010

9210

12.

Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи

4120

9210

13.

Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижаларини аниқлаш:







а) фойда

9210

9310

б) зарар

9430

9210

14.

Чиқиб кетаётган номоддий активларни ҳисобдан чиқариш (сотиш, ҳисобдан чиқариш, текинга бериш ва ҳоказо)

9220

0410—0490

15.

Харидорларнинг уларга сотилган номоддий ва бошқа активлар учун қарзи

4010

9220

16.

Номоддий ва бошқа активлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди

4120

9220

17.

Сотилган материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9220

1010—1090

18.

Четга чиқарилган материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилди

9220

1610

19.

Ўстиришда ва боқувда бўлган ҳайвонларнинг четга чиқарилиши

9220

2710

20.

Қимматли қоғозларни сотиш

9220

0610, 5810

21.

Суғурталовчи томонидан чет эл валютасини сотиш кунидаги курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали сотиш

5110, 5510—5530

9220

22.

Чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ харажатлар

9220

5110—5530

23.

Бошқа активларни сотишдан тушум валюта ва ҳисоб-китоб счётларига келиб тушди

5110, 5210

9220

24.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотишда чет эл валютасини ҳисобдан чиқариш

9220

5210—5220

25.

Бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижасини аниқлаш:







а) фойда

9220

9320

б) зарар

9430

9220

26.

Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг (РНП) ҳисобланиши:







РНПнинг ошган суммаси, ёки

9230

8010

РНПнинг камайиш суммаси

8010

9230

27.

Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улушининг ҳисобланиши:







ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки

8110

9230

ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси

9230

8110

28.

Содир бўлган лекин, хабар қилинмаган зарарлар захирасининг (РПНУ) ҳисобланиши:







РПНУнинг ошган суммаси, ёки

9250

8020

РПНУнинг камайиш суммаси

8020

9250

29.

Содир бўлган лекин, бартараф қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши:







ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки

8130

9240

ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси

9240

8130

30.

Хабар қилинган, бартараф қилинмаган зарарлар захирасининг (РЗУ) шаклланиши

9250

8030

31.

Суғурта товонининг тўланиши билан мажбуриятнинг тугатилиши

8030

9250

32.

Зарарни бартараф қилиш харажатлари

8030

9250

33.

Суғурталовчи мажбуриятларининг тугатилиши: хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш бўйича суғурталовчининг харажатлари суммасига оширилган хабар қилинган зарар

8030

9250

34.

Хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улуши

8120

9250

35.

Хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тугатилгандан кейин ҳисобдан чиқарилиши

9250

8120

36.

Фалокатлар захирасининг (РК) ҳисобланиши:







РКнинг ошган суммаси, ёки

9260

8060

РКнинг камайиш суммаси

8060

9260

37.

Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг (РКУ) ҳисобланиши:







РКУнинг ошган суммаси, ёки

9270

8070

РКУнинг камайиш суммаси

8070

9270

38.

Ҳаёт суғуртаси бўйича захирани (РЖ) ҳисоблаш:







РЖнинг ошган суммаси, ёки

9280

8090

РЖнинг камайиш суммаси

8090

9280

39.

Ҳаёт суғуртаси захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши:







ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки

8140

9280

ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси

9280

8140

40.

Активларнинг номувофиқлиги захирасининг (РНСА) ҳисобланиши:







РНСАнинг ошган суммаси, ёки

9290

8050

РНСАнинг камайиш суммаси

8050

9290

41.

Суғурта захиралари ўзгариши натижасини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши:







дебет томонидаги қолдиқ

9030

9230, 9240, 9250, 9260, 9270, 9280, 9290

кредит томонидаги қолдиқ

9230, 9240, 9250, 9260, 9270, 9280, 9290

9030

(429-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)
430. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»;
9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»;
9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар»;
9340 «Ўтган йиллар фойдалари»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9350 «Оператив ижарадан даромадлар»;
(430-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»;
9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари»;
9380 «Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам»;
9390 «Бошқа операцион даромадлар».
431. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
432. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
433. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 «Ундирилган жарима, пеня ва устамалар» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
434. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 «Ўтган йиллар фойдалари» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
435. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 «Оператив ижарадан даромадлар» счётининг кредитида 4820 «Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
(435-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
436. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
437. 9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» счётида шу суғурталовчининг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ҳисобга олинади. Буларга суғурталовчи балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинган даромадлар киради.
438. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 «Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам» счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
439. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
440. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling