Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни


Download 422.41 Kb.
bet94/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Фойдадан бюджетга тўловлар бўйича йил давомида ҳисобланган суммалар

9810, 9820

6410

2.

Ҳисобот даврининг охирида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

9810, 9820

(параграф Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
10-§. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)
Олдинги таҳрирга қаранг.
472. 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти ҳисобот йилида суғурталовчи фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлардан ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетида суғурталовчининг харажат (зарар)лар, кредитида эса(фойда)лар акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.
Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
(472-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
473. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling