Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)
Download 422.41 Kb.
|
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)
- 6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)
- 7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007)
4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)
479. 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» счёти шартномага мувофиқ комиссияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар фойдаланади. Комиссияга қабул қилинган товарлар 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади. 004 «Комиссияга қабул қилинган товарлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва корхона — комитентлар бўйича юритилади. 5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005) 480. 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» счёти пудратчи корхоналар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади. Ускуналар 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» счётида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади. 005 «Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» счёти бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади. 6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006) 481. 006 «Қатъий ҳисобот варақлари» счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган қатъий ҳисобот варақлари — патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби суғурталовчи томонидан ўрнатилади. Қатъий ҳисобот варақлари 006 «Қатъий ҳисобот варақлари» счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади. 006 «Қатъий ҳисобот варақлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади. 7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи (007) 482. 007 «Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим. Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 «Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» счёти кредитланади. 007 «Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади. Download 422.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling