Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган (008)


Download 422.41 Kb.
bet98/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган (008)
483. 008 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган» счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган» счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
008 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — олинган» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.
9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган (009)
484. 009 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган» счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган» счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
009 «Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш — берилган» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар (010)
(10-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
485. 010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.
010 «Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади.
(485-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)

Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling