Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)


Download 422.41 Kb.
bet99/100
Sana04.02.2023
Hajmi422.41 Kb.
#1158904
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
1813 22.05.2008 хўжалик юритиш бух

11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)
486. 011 «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
011 «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» счётидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.
011 «Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» счёти бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар (012)
Олдинги таҳрирга қаранг.
487. 012 «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счёти бўйича ушбу ҳисобот даврининг солиқ солинадиган базасига қўшиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларнинг солиқ солинадиган фойдадан чиқариладиган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажат моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 2-сонли иловасида келтирилган (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда).
Балансдан ташқари 012 «Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар» счётида аналитик ҳисоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда) 2-сонли иловасида кўзда тутилган моддалар солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар миқдори ва уларни чиқариш муддатлари тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
(487-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)

Download 422.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling