Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар


Download 102.22 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi102.22 Kb.
#1611153
  1   2
Bog'liq
ПҚ-208 15.04



[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.04.00.00 Бюджет тизимининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети барқарорлигини таъминлаш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, шунингдек, тадбиркорлик муҳити учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда автомобилсозлик саноатида рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига йўналтирилиши назарда тутилган маблағларнинг 40 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида қолдирилади;
2022 йил 1 майдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади;
2022 йил апрель — декабрь ойларида солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда мазкур жамғармаларнинг бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадларнинг 15 фоизи ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори 6-банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан маҳаллий ҳокимликларга ажратилган ссуда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
2. Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йил якунига қадар тўхтатиш (харид қилиш тартиб-таомиллари бошланган, шунингдек рўйхатдан ўтказилган юридик мажбуриятлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун жорий йилда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2023 йилга ўтказиш чораларини кўрсин.
Бунда, ушбу банд талаблари Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий бюджетларнинг захира жамғармалари маблағларига, шунингдек мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларига ҳамда тармоқни ривожлантириш давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 412-моддаси биринчи қисми 1-банди учинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган тартиб миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) учун татбиқ этилмаслиги белгилансин.
Бунда, белгиланган энг кам мутлақ миқдор қўлланилмайдиган объектларнинг рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг тадбиркорлик субъектлари ва баҳолаш фаолияти соҳасидаги профессионал ташкилотларнинг тавсияларига мувофиқ берилган таклифлари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан солиқ тўловчиларга юридик шахсларнинг кўчмас мулк объектларининг 1 квадрат метри учун белгиланган энг кам мутлақ миқдор уларнинг 1 квадрат метрининг қийматидан баланд бўлган ҳолларда, объектларнинг қийматини баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда мустақил баҳолаш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда сўнгги икки йил давомида баҳоловчи ташкилотни жалб қилган ҳолда ўтказилган мол-мулкни баҳолаш натижалари асос ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан Солиқ кодексига, ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Download 102.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling