Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]


-боб. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш


Download 35.12 Kb.
bet8/9
Sana21.01.2023
Hajmi35.12 Kb.
#1107420
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3281 31.08.2020-Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш

7-боб. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлиги тўғрисидаги хабарномалар тижорат банклари томонидан уч кун муддат давомида Марказий банкка тақдим этилиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
471. Тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш Марказий банкнинг рухсати асосида амалга оширилади.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сонли қарорига (рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Марказий банкнинг рухсатини олиш учун тижорат банклари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга мўлжалланган валютанинг тури, унинг суммаси, валюта маблағлари қайси давлатга олиб чиқилиши, хорижий банкнинг номи, нақд валюта маблағларини олиб чиқиш мақсадлари кўрсатилган аризани Марказий банкка тақдим этади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Тижорат банкларининг нақд валюта маблағларини олиб чиқиш учун мурожаати Марказий банк томонидан уч банк иш кунидан ошмаган муддатда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат берилади.
Тижорат банкларига нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун рухсат беришни рад қилиш фақат тижорат банкларининг мурожаати мазкур Қоидаларнинг 48-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 25 февралдаги 3/4-сонли қарори (рўйхат рақами 3281-1, 25.03.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 10/21/3281-1/0237-сон)

Download 35.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling