Moliya asoslari” fani 1-mavzu: Moliya asoslari faniga kirish Mаvzusi bo’yicha slaydlar


Download 20.14 Kb.
bet3/5
Sana30.04.2023
Hajmi20.14 Kb.
#1407082
1   2   3   4   5
Bog'liq
“Moliya asoslari” fani 1-mavzu Moliya asoslari faniga kirish Mа-fayllar.org

Якуний молиявий назорат амалга оширилган молиявий операцияларнинг тўғрилиги, қонунийлиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириш ва тафтиш қилиш шаклида ташкил қилинади. Унинг асосий вазифаси моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан фойдаланишдаги
камчиликлар ва хатоликларни аниқлаш, етказилган зарарни қоплаш, айбдор шахсларни маъмурий ва моддий жавобгарликка тортиш, келгусида молиявий интизомни бузиш хлларини олдини олиш бўйича чора –тадбирлар қабул қилишдан иборат.
Бюджет муносабатлари деб республика, регионал, ва махаллий давлат органларининг хўжалик субъектлари, шунингдек ахолии билан марказлашган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган молиявий муносабатларга айтилади.
Ўзбекистон Республикаси “Бюджет тизими тўғрисида ” ги қонун лойихасида (Август, 1999 йил) давлат бюджетига шундай таъриф берилади:
Давлат бюджети -даромад манбалари ва улардан тушадиган тушумларни кўзда тутадиган, шунингдек харажат ҳажми ва йўналиши қайси мақсадларга ажратилиши ва муддатини кўрсатувчи давлатнинг марказлашган (Олий Мажлис томонидан шакилланиш ва ишлатиш режаси тасдиқланадиган) пул фондларидир.
Молиявий ресурсларни бюджет орқали бирлаштириш давлат молия сиёсатини муваффаққиятли амалга ошириш имконини беради. Бюджет орқали марказлашган пул ресурсларини тўплаш ва давлат органлари томонидан белгиланган мақсадларга харажатлар амалга ошиилади.
Бу бюджет орқали миллий даромаднинг маълум қисмини тўплаш ва уни қайта тақсимлашни билдиради. Шунинг билан молия тизимининг тақсимлаш функцияси амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Республика бюджети;

  • қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетлар;

  • Давлатнинг мақсадли фондларининг бюджетлари.
    Давлат молияси давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг мухим бўғинидир. Давлат молияси таркибига қуйидагилар киради:
    Давлат бюджети.
    Бюджетдан ташқари фондлар. Давлат кредити.
    Давлат корхоналари молияси .


Давлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуҳуҳига эгадирлар. БюджетдаДавлат молияси таркибида алоҳида ўринни эгаллайдиган бюджетдан ташқари фондлар тегишли ҳукумат органларининг бюджетига боғлиқ бўлмайди ва мустақил юридик шахс ҳуҳуҳига эгадирлар. Бюджетдан ташқари фондлар хукумат органлари қабул қилган қонун доирасида ташкил эилади.
Бюджетдан ташқари фондлар -умумдавлат молиясининг мухимбўғини бўлиб, уларнинг фаолияти қатъий белгиланган, манбаларни ташкил этиш йўллари кўрсатилган, пул фондлари билан фойдаланиш йўлларининг тартиби аниқлаб берилган, давлат ҳукуматининг юқори органларининг тегишли актлари асосида ўз фаолиятини амалга оширадилар.

Download 20.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling