Молия бозорининг назарий асослари reja


Download 0.95 Mb.
Sana17.10.2023
Hajmi0.95 Mb.
#1705300
Bog'liq
1. Moliya bozorining nazariy asoslari

МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

REJA:


1. Молия бозорининг иқтисодий моҳияти, аҳамиятли жиҳатлари, таркибий қисмлари
3. Молия бозори моделлари
2. Молия бозори иштирокчилари ва молия бозорининг таркибий тузилиши
Молия бозори
Молиявий инструментлардан фойдананиш асосида молиявий воситачилар орқали вақтинча бўш пул маблағларини қайта тақсимлаш жараёни юз берадиган бозордир.
МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
Молиявий ресурсларнинг якуний истеъмолчилари ўртасида жамғармани самарали тақсимлашни таъминлаш
Молия бозорининг
Молия бозорининг
Капитал жамлаш ва корхоналарга улуш киритиш;
Капитал жамлаш ва корхоналарга улуш киритиш;
Капитални вақт, тармоқлараро ва мамлакатлараро қайта тақсимлаш;
Капитални вақт, тармоқлараро ва мамлакатлараро қайта тақсимлаш;
Молия бозорининг ролини чуқурроқ англаш учун унинг функцияларини билиш талаб этилади. 1997 йил иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Роберт Мертон молия бозорининг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатади:
МОЛИЯ БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ
Капитал
Капитал
Капитал жалб қиладилар
Капитал жойлаштиради
Молиявий хизматлар тақдим этади
МОЛИЯ БОЗОРИДА ВОСИТАЧИЛАР ТУРЛАРИ
Депозит типидаги воситачилар
Инвестиция типидаги воситачилар
Шартнома
МОЛИЯ БОЗОРИ ТАРКИБИ
МОЛИЯ БОЗОРИ
МОЛИЯ БОЗОРИ
Кредит бозори
Кредит бозори
МОЛИЯ БОЗОРИ МОДЕЛИ
Молия бозори модели – иқтисодиётни молиялаштиришнинг турли усуллари ва турли молиявий воситачилар ролининг аҳамиятига боғлиқ ҳолда бозорни ташкил этиш типидир.
(Германия, Франция, Япония, Ўзбекистон) давлатларида қўлланилади.
Банк кредитлари ёрдамида молиялаштириш континенталь Европада молиялаштиришнинг асосий усули ҳисобланади. Бунда молиявий ресурс жалб қилиш мақсадида банкка мурожаат қилади. Банк компания молиявий ҳолатини текширади, тақдим этган лойиҳаси ва унинг самарадорлигини ижобий баҳолаганда бошқа шартларнинг ҳам бажарилишини инобатга олган ҳолда кредит ажратади. Тегишли талаблар бажарилмаган ёки тақдим этилган лойиҳалар ижобий баҳоланмаган ҳолатларда, шунингдек лойиҳалар юқори рискли деб топилганда банклар молиялаштириш бўйича аризага рад жавобини бериши мумкин.
Банк модели
(Контенинталь)

БАНК МОДЕЛИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАР:


Tижорат банклари молиявий воситачилар (брокер, дилер, андеррайтер) функцияларини бажаради;
Кредитлаш механизмлари орқали компанияларни узоқ муддатли молиялаштириш устунлик қилади;
Mулкчиликнинг юқори улуши гуруҳлар қўлида жамланади. Бунда давлат ва йирик корпоратив тузилмалар улуши юқори ҳисобланади;
қимматли қоғозларни қўшимча жойлаштириш ёпиқ характерга эга;
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ОРҚАЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ (НОБАНК ЁКИ АНГЛО-АМЕРИКА) МОДЕЛИ
Америка қўшма штатларида ва Буюк Британия каби мамлакатларда иқтисодиётни молиялаштиришнинг асосий усули ҳисобланади. Бунда компаниялар қимматли қоғозлар муомалага чиқаради ва капитал жалб қилиш учун уларни бозорда сотади. Қимматли қоғозлар бозоридан маблағлар жалб қилиш капитал жалб қилувчи учун қуйлай бўлсада, лойиҳаларни молиялаштириш учун қимматли қоғозлардан фойдаланиш ҳар доим ҳам қулай ҳисобланмайди. Чунки банк кредитини жалб қилиш учун фақатгина банк ишончини қозониш етарли бўлса, қимматли қоғозлар орқали капитал жалб қилиш кўплаб инвесторлар ишончини қозонишни талаб қилади. Бунда инвесторларни лойиҳанинг самарадорлиги ва энг асосийси эмитентнинг инвесторни мунтазам равишда даромад билан таъминлашига ишонтира олиши лозим бўлади.
НОБАНК ЁКИ АНГЛО-АМЕРИКА МОДЕЛИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
қимматли қоғозлар бозорида молиявий воситачилар функцияларини нобанк молиявий институтлар, қимматли қоғозлар бўйича ташкилотлар (биржалар, воситачилик ташкилотлари ва ҳокозолар) бажаради;
банклар ва уларнинг филиаллари ёки ваколатхоналарига қимматли қоғозлар бозорида мижозлар учун операцияларни амалга оширишлари таъқиқланган;
компанияларни молиялаштиришда қарз мажбуриятларига нисбатан акциялар бозорининг устунликка эгалиги.
хусусий инвесторлар ўртасида молиявий активлар савдоси учун бозор сифатида фонд биржаларнинг ривожланганлиги;
қимматли қоғозлар асосан кўплаб майда мулкдорлар ўртасида биржа механизмлари орқали жойлаштирилади;
ИСЛОМ МОДЕЛИ
Молия бозорининг ислом модели асосан моддий манфаат, иқтисодий фойдадан олдин ахлоқ қадриятлари устунлигига асосланади. Бу тизим ХХ аср охирларида араб давлатларида нефть экспортидан юқори даромадга боғлиқ ҳолда шаклланган. Айнан нефть экспорти бўйича юқори даромад туфайли келиб тушган пул маблағларини қандай сақлаш масаласи юзага келган. Бунгача тушумлар миқдори паст бўлганлиги сабабли, маблағлар анъанавий банкларда сақланар эди.
ИСЛОМ МОДЕЛИНИНГ АСОСИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАР:
Фоиз ундиришга таъқиқ мавжудлиги. Лекин бундай таъқиқ фақат банклар учун даромадлар кафолатган ҳолда амал қилади;
улуш асосида иштирок этишдан ёки ижарадан даромад олиш имкониятлари;
облигациялар бозорининг мавжуд эмаслиги.
азарт ўйинлари, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бизнесга инвестициялар киритишга таъқиқ қўйилганлиги;
ҳосилавий молиявий инструментларнинг мавжуд эмаслиги. Масалан, пишиб етилмаган буғдой учун ҳам ҳосилавий инструментлар қўлланилиши мумкин эмас;
ночорларга ёрдам принциплари амал қилиши. Бунда ҳар бир ислом банки ва унинг мижозлари захира капитали ва фойдаси ҳисобидан камбағал мусулмонлар фойдасига ислом солиғи ажратиш асосида махсус фонд ташкил этади.

E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT

E’TIBORINGIZ UCHUN RAXMAT


Download 0.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling