Молия фани бўйича маърузалар матни


Уларнинг энг асосийлари қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин


Download 0.62 Mb.
bet108/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Уларнинг энг асосийлари қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
• меҳнат ҳақи;
• ижтимоий тўланмалар;
• тадбиркорлик фаолиятидан келувчи даромадлар;
• мол-мулкдан келувчи даромадлар.
Меҳнат (иш) ҳақининг таркибига қуйидагилар киради:
• бажарилган ишлар баҳоси, тариф ставкалари ва мансаб окладлари бўйича иш ҳақининг ҳисобланган суммалари;
• рағбатлантирувчи устама ва қўшимчалар;
• иш режими ва меҳнат ш ароитлари билан боғлиқ б о ълг ан компенсацион тўланмалар;
• мукофотлар ва бир марталик рағбатлантирувчи тўланмалар;
• ҳар йиллик ва қўшимча меҳнат та ътилларини тўлашлар;
сафар харажатлари;
• берилган махсус кийим-бош ва махсус овқатланишнинг қиймати;
• ва бошқалар.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси давлат томонидан аниқланади ва уни давлат меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдори (МҲТММ) деб қайд этади. МҲТММнинг таркибига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи то ъланмалар киритилмайди. Бюджет манбалари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар учун МҲТММ тегишли бюджетлар ҳисобидан, бошқа субъектлар учун эса уларнинг о ъз манбалари ҳисобидан та ъминланади.
Бюджет соҳаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳозирги пайтда ислоҳ қилинмоқда. Бу нарса ушбу соҳада йиғилиб қолган муаммолар билан (меҳнатга ҳақ тўлашнинг ходимлар малакаси ва улар ишларининг ҳақиқий натижалари билан кучсиз бўлганганлиги, марказдан туриб бюджет соҳаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш жараёни устидан тўлиқ назоратни амалга оширишнинг иложи йўқлиги ва бошқалар) боғлиқдир.
Социал тўланмалар (ижтимоий трансфертлар) ўзининг аҳамиятига кўра уй хўжаликлари пул даромадларининг таркибий тузилмасида иккинчи ўринни эгаллайди. Уларни турли белгилар ва асослар бўйича классификация қилиш (таснифларга ажратиш, таснифлаш) мумкин. Хусусан, классификация меъзонлари сифатида қуйидагилами қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
• иқтисодий мазмунига кўра;
• ижтимоий тўланмаларнинг шакли бўйича;
• молиялаштириш манбаларига кўра. Иқтисодий мазмунига кўра ижтимоий тўланмаларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
• меҳнат пенсиялари билан боғлиқ бўлган тўланмалар- меҳнат, ижтимоий ва ҳарбий пенсиялар;
• ижтимоий характердаги (тавсифдаги) тўланмалар - кам таъминланган оилаларга, бола парвариши бўйича, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича;
• индивидуал фойдаланиш хизматлари билан боғлиқ бўлган тўланмалар-соғлиқни сақлаш, маориф, бошқа нотижорий ташкилотлар хизматларини тўлаш;
• чекланган ҳаракатга эга бўлган тўланмалар-ишсизлик бўйича нафақалар, стипендиялар.
Ўзларининг шакли бўйича ижтимоий то ъланм ала р қуйидаги кўринишларга эга бўлиши мумкин:
• пенсиялар-меҳнат, ижтимоий ва ҳарбий пенсиялар;
• нафақалар-кам та ъминланган фуқароларга нафақалар, оналик нафақаси, ишсизлик бўйича нафақа ва бошқалар;
стипендиялар-олий, ўрта-махсус ва касбий та ълим, курслар ўқувчиларига, аспирантларга стипендиялар;
• имтиёзли тўланмалар, компенсациялар, субсидиялар-уй-жойкоммунал хизматларига, транспорт хизматлари, санатория-курорт даволаш масканлари ва даволаш воситалари билан та ъминлаш хизматларини тўлаш, уй-жой сотиб олишга субсидия ва бошқалар;
• суғурта қопламалари-кўзда тутилмаган сабабларга кўра суғурта ҳодисаси рўй бергандаги тўланмалар;
• моддий ёрдам-ишсизлар, қочоқлар ва мажбурий кўчиб ўтганларга бир марталик тўланмалар ва бошқалар.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling