Молия фани бўйича маърузалар матни


Таъминот ўлчами ва шаклларининг ўтган (қилинган) меҳнатга нисбатан боғланган ҳолда ўрнатиш (белгилаш) принципи


Download 0.62 Mb.
bet81/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

3. Таъминот ўлчами ва шаклларининг ўтган (қилинган) меҳнатга нисбатан боғланган ҳолда ўрнатиш (белгилаш) принципи — бу ижтимоий таъминотнинг стажнинг давомийлиги, ишнинг шарт-шароити, иш ҳақи ва меҳнат ҳамда ижтимоий фаолиятнинг бошқа омилларга нисбатан боғлиқ равишда амалга оширилишини тақозо этади. Бу принсип ижтимоий таъминотда иш ҳақи орқали ўз ифодасини топади, чунки унга кўра пенсия ва нафақаларнинг кўплаб туриари иш ҳақига нисбатан ҳисобланади.
4. Тақдим этилаётган таъминот туриари ва хизматламинг хилмахиллиги принципи - бу пенсия ва нафақалар, ишга жойлаштириш, соғлиқни мустаҳкамлаш бўйича турли-туман тадбирлар, касалланишдан огоҳлантириш, унинг олдини олиш ва уни камайтириш, ногиронлар ва қарияларни интернат-уйларга жойлаштириш, мото-велоколяскалар ва автомобиллар билан таъминлаш, протезлаштириш ва ҳ.к.лар орқали намоён бўлади.
5. Ижтимоий таъминотни бошқариш ва ташкил қилишнинг демократик характердалиги принципи - бу ижтимоий таъминотнинг барча масалаларини ечишда намоён бўлади. Бунда касаба уюшмаларининг роли, айниқса, юқоридир. Уламинг вакиллари пенсия тайинлаш комиссияларининг ишида бевосита иштирок этади. Маҳаллий ҳокимият оиганларининг ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш бўйича доимий комиссиялари ҳам меҳнаткашламинг ижтимоий таъминоти бўйича катта ишлами амалга оширади.


2. ДАВЛАТ ПЕНСИЯСИ ВА ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ПЕНСИЯ ФОНДИ
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чораларнинг таркибида давлат пенсиялари муҳим ўрин эгаллайди. Пенсия таъминотининг ижтимоий аҳамияти шу билан аниқланадики, ҳозирги пайтда Ўзбекистондаги кўплаб қариялар, ногиронлар ва уламинг оила аъзолари, боқувчисини йўқотганламинг ҳаётий муҳим манфаатларига ўз таъсирини кўрсатади.
Бозор муносабатларига ўтилиши муносабати билан давлат пенсия тизими мураккаб аҳволга тушиб қолди. Пенсионерламинг даромадлари доимий равишда баҳоламинг даражасидан ортда қолмоқда. Қарилик бўйича пенсиянинг ўртача миқдори ҳаётнинг яшаш даражасидан анча паст. Шу муносабат билан иқтисодий ислоҳотлами амалга ошириш шароитида фуқароламинг пенсия таъминоти бўйича ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланишини кучайтириш ва пенсия тизимини барқарор ривожлантириш шарт-шароитларини яратиш мақсадида мамлакатда пенсия тизими ислоҳ қилинмоқда.
Пенсия тизимини ислоҳ қилишнинг негизида пенсия тоианмаларини молиялаштиришнинг жамғариладиган принсиплари асосида ташкил қилиш ётади. Унга мувофиқ равишда пенсияларнинг қуйидаги уч даражасини ўрнатиш кўзда тутилмоқда:
• жамғариладиган пенсиялар - ёлланиб ишлайдиганларга берилади, бутун меҳнат фаолияти давомида олинган иш ҳақига нисбатан ажратмалар ва бу ажратмаларни сақлаб, ўз айланмасида фойдаланганлиги учун улар томонидан тўланадиган фоизлар ҳисобидан амалга оширилади;
• ижтимоий пенсиялар - ўзларига пенсия тўланмаларининг тўланиши учун зарур бўлган маблағлами жамғармаган ва ҳаёт кечириш учун зарурий маблағларга эга бўлмаган шахсларга умумий солиқлар ҳисобидан тўланади;
• қўшимча пенсиялар - алоҳида тоифадаги иш берувчилардан ундириладиган ёки иш берувчилар ва ходимлар томонидан ихтиёрий равишда ўтказилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Аста-секинлик билан, охир-оқибатда, жамғариладиган пенсия пенсиянинг асосий кўринишига (турига) айланмоғи лозим.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling