Молия фани бўйича маърузалар матни
Юқоридагилар билан бир қаторда таъминотнинг бошқа қуйидаги шакллари ҳам амал қилади
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Энг умумийлик принципи
- Ҳаммага мумкинлик (лозимлик) принципи
Юқоридагилар билан бир қаторда таъминотнинг бошқа қуйидаги шакллари ҳам амал қилади:
• касбий-техникавий ўқитиш; • ишсизлами қайта ўқитиш; • ногиронлами қайта ўқитиш ва ишга жойлаш; • қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйларида меҳнатга қобилияцизларни давлат томонидан боқиш; • ногиронлами протезлаш ва уларни мото-велоколяскалар ва атомобиллар билан таъминлаш; • уйда ўтириб қолганлар учун кўрсатиладиган ёрдамнинг кўп кўринишларини ташкил қилиш ва бошқалар. Ижтимоий таъминот меҳнат қилиш қобилиятини қисман ёки тўлиқ йўқотган шахс хусусида давлат ва жамият ғамхўрлиги, инсонпарварликнинг намоён бўлиш шаклидир. Меҳнат фаолиятини йўқотганлиги сабабли аҳолини моддий аҳволи ёмонлашганда, меҳнат қобилиятини йўқотилганлиги инсон онгига кучли салбий таъсир кўрсатаётган бир пайтда ижтимоий таъминот давлат ва жамият томонидан унинг унутилмаганлигини ва ўз ҳолига ташлаб қўйилмаганлигини кўрсатади. «Ижтимоий таъм инот» категориясининг мазмунига оид иқтисодчилар ўртасида ягона фикр мавжуд эмас. Муаллифларнинг баъзи бирлари «ижтимоий таъминот» тушунчасини кенг маънода талқин қилиб, унинг таркибига она ва болани, фуқаролами қарилик чоғида ва меҳнат қобилиятини йўқотганда текин таъминланиши, даволаш ва тиббий хизматламинг текинлиги билан боғлиқ бўлган ижтимоий-иқтисодий тадбирлар мажмуининг барчасини киритадилар. Бошқа бир тоифадаги муаллифлар «ижтимоий таъминот» ва «ижтимоий суғурта»ни ягона тартибдаги иқтисодий категориялар сифатида кўриб чиқадилар. Учинчи гуруҳ муаллифлари «ижтимоий таъминот» тушунчасини тор маънода тасаввур қилиб, ижтимоий суғурта билан қамраб олинмайдиган таъминотнинг турларинигина унинг таркибидан иборат деб ҳисоблайдилар. Ва ниҳоят, тўртинчи гуруҳга кирувчи муаллифлар ҳам борки, уларнинг фикрича, меҳнатга қобилияцизликни таъминлашнинг турли шакллари ва кўринишлари, шу жумладан, ижтимоий суғуртани ҳам қамраб олувчи ягона «ижтимоий таъминот» тушунчаси мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси фииқароламинг меҳнат қилиш, дам олиш, соғлигини муҳофаза қилиш ҳуқуқларига, қариганда, касал бўлганда, меҳнат қобилиятини вақтинчалик ёки тўлиқ йўқотганда ва боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот, уй-жойга эгалик қилиш, маълумот олиш, маданият ютуқларидан фойдалариш ҳуқуқларига, давлат ва жамоатчилик ишларини бошқариш ҳуқуқига эга эканлигини кафолатлайди. Шу муносабат билан ва «ижтимоий таъминот» тушунчасини кенг талқин қилиш нуқтаи назардан нафақат текин тиббий хизмат кўрсатиш ва даволаш, балки Конституцияда кўзда тутилган текин билим олиш, маданият ютуқларидан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий тадбирлардан баҳраманд бўлиш кабиларни ҳам унинг таркибига киритиш мақсадга мувофиқ бўлур эди. Чунки бу ҳуқуқламинг ҳар бири фуқароламинг турли эҳтиёжларини қондиришни назарда тутиб, Конституцияда кўзда тутилган тегишли тадбирлар ва маблағлар билан таъминланади. Масалан, қарилик чоғида, касаллик пайтида ва меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлгандаги моддий жиҳатдан таъминланиш ҳуқуқи ижтимоий таъминотнинг турли шакллари орқали амалга оширилади. Соғлиқни муҳофаза қилиш ҳуқуқини таъминлаш, яъни текин тиббий хизмат кўрсатиш ва даволаниш бўйича махсус шакллар кўзда тутилган. Бошқача қилиб айтганда, фуқароламинг турли эҳтиёжлари уларни қондиришнинг ўзига хос бўлган ўз шаклларига эга. Шунга мувофиқ равишда пул маблағлари фондлари ҳам шакллантирилади. Булардан кўриниб турибдики, «ижтимоий таъминот» тушунчасини бундан ҳам кенгроқ тарзда талқин қилиш ўзининг етарли даражадаги асосига эга эмас. Бир вақтнинг ўзида, «ижтимоий таъминот» ва «ижтимоий суғурта»ни параллел равишда амал қилувчи, мустақил бир тартибли иқтисодий категориялар сифатида талқин қиладиган, ижтимоий таъминотга давлат бюджетининг тўғридан-тўғри ассигнованиялари ҳисобидан амалга ошириладиган, ижтимоий суғуртага эса фақат ижтимоий суғурта фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар киради, деб ҳисоблайдиган қарашларни асосланган деб бўлмайди. Ижтимоий таъминотга тўғридан-тўғри ассигнованиялар ҳисобидан Давлат бюджетидан, Пенсия фондидан ва ижтимоий суғурта фондидан бериладиган харажатларнинг йўналишларида принсипиал характердаги фарқиар йўқ. Бир вақтнинг ўзида ҳам тўгиридан-тўгри бюджет ажратмалари, ҳам Пенсия жамғармаси ва Ижтимоий суғурта жамғармалари ҳисобидан қарилик, ногиронлик, ишлаган йиллари учун, боқувчисини йўқотгандаги пенсиялар, фарзанд туғилганда, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланиши мумкин. Бу ерда фарқиар фақат таъминланаётганларнинг контингентига нисбатан бўлади, холос. Пенсия ва Ижтимоий суғурта жамғармалари маблағларидан ишчи ва хизматчилар, илмий ходимлар, бевосита бюджетдан эса Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Божхона органлари ва бошқа бир неча тоифадаги бошлиқлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар таъминланади. Шунинг учун ҳам ижтимоий суғуртани ижтимоий таъминотга боғлиқ бўлмаган ҳолда параллел равишда мавжуд бўлган, мустақил категория деб ҳисоблашга асос йўқ. Аксинча, ижтимоий суғурта яхлит бутуннинг бир қисми сифатида ижтимоий таъминотга тегишли бўлиб, унинг шаклларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий таъминотнинг иқтисодий манбалари хусусида гапирилганда айрим иқтисодчилар ижтимоий истеъмол фондларини (пенсия тўловларини бирга қўшган ҳолда) шакллантиришнинг манбаини қўшимча маҳсулот, бошқалари эса ижтимоий истеъмол фондларини зарурий маҳсулот билан боғлайди. Турли ижтимоий таъминот фондлари ва улардан тўланмаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, улардан баъзиларининг манбаи зарурий маҳсулот бўлса, бошқалариники эса қўшимча маҳсулотдир. Масалан, вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотгандаги нафақа тўланмалари, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар, ногиронлами ўқитиш ва ишга жойлаштириш харажатлари, ишсизлами қайта ўқитиш харажатларининг манбаи бўлган зарур маҳсулот ҳисобланади. Бу тўланмаларнинг йўналиши вақтинчалик меҳнат қобилиятини йўқотган пайтда ёки ишсизлик даврида ходимга зарур бўлган ҳаётий неъматлами бериш билан белгиланади. Бу тўланмалар ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш харажатлари билан бевосита боғлиқдир. Пенсия тўланмаларига нисбатан вазият (ҳолат) бошқача. Бу тўланмалар меҳнатга қобилияцизлар учун тўланмалардир. Меҳнат фаолияти бошлангунга қадар мамлакатнинг ҳар бир ёш авлоди ҳам зарурий маҳсулот (ота-оналарнинг меҳнат ҳақи тўловлари шаклида) ва ҳам қўшимча маҳсулот (ижтимоий истеъмол фондларидан хизматлар ва имтиёзлар шаклида) ҳисобидан сақланади. Меҳнат фаолияти бошланганидан то пенсияга чиққунга қадар (35-40 йил ичида) бу авлод ошиб борувчи ҳажмларда ижтимоий маҳсулотни (зарурий ва қўшимча) яратади. Жамғармага йўналтирилган қўшимча маҳсулотнинг қисми анча ошади. Бунинг натижасида миллий бойликнинг ҳажми тез ўсади. Демак, кўриниб турибдики, ҳар бир янги авлод ўзининг навбатдаги авлодига ўзининг олдинги аждодларидан олган миллий бойликка нисбатан каттароқ ҳажмдаги миллий бойликни қолдиради. Ана шу асосда ҳар бир янги авлод ўз меҳнати билан ялпи маҳсулотни ишлаб чиқаришни оширади. Бунда моддий бойлик ишлаб чиқариш соҳаси ходимларининг шахсий эҳтиёжларини қондиришга фойдаланиладиган зарурий маҳсулотнинг ҳам ҳажми ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ҳамда ижтимоий истеъмол фондларини шакллантиришга, шу жумладан, жамиятнинг меҳнатга қобилияциз аъзоларини таъминлашга йўналтирилаётган қўшимча маҳсулотнинг ҳажми ҳам ўсади. Иқтисодий жиҳатдан тараққий этган мамлакатларда пенсия тўланмалари кўп йиллар давомида, асосан, меҳнаткашламинг иш ҳақларидан ажратмалар ёрдамида шакллантириладиган пенсия жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади. Шунинг учун ҳам бу ерда пенсия жамғармалари зарурий маҳсулотнинг резервлаштирилган қисмидан иборат бўлиб, уни ходим қарилик ёки ногиронлик бўйича пенсияга чиққандан сўнг ола бошлайди. Мамлакатимизда қариганда, касаллигида, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда моддий таъминлаш ҳуқуқи мамлакат Конституциясига мувофиқ ижтимоий та ъминотнинг турли шакллари билан кафолатланган. Меҳнаткашлар ўзларининг иш ҳақларидан 1 фоиз миқдорида ўзларининг келгуси пенсияларига ажратмаларни ўтказадилар. Келгуси давминг пенсионерлари учун пенсия жамғармаси давлат маблағлари ҳисобидан аwал шакллантирилмайди. Меҳнатга қобилияцизларни таъминлаш учун фондлар ЯлМ ва МДни тақсимлаш жараёнида ҳар йили ажратилади ва улардан фойдаланилади. Ишламайдиган пенсионерлар зарурий ва қўшимча маҳсулотни яратмаганлиги ва уларнинг меҳнат фаолияти даврларида пенсия жамғармаси улар учун шакллантирилганлиги туфайли ҳар йили шакллантирилиши лозим бўлган пенсия жамғармаларининг манбаи ишлаётган авлоднинг қўшимча меҳнати эвазига яратилган ЯМ ва МД қисми, яъни қўшимча маҳсулот ҳисобланади. Ижтимоий таъминотнинг ўзига хос бўлган муҳим хусусияти уни вужудга келтиришнинг (яратишнинг, қуришнинг, тузишнинг) принсипларидир. Улар қуйидагилардан иборат: 1. Энг умумийлик принципи - жинси, ёши, миллати, ирқи, ишининг жойи ва характери, меҳнатга ҳақ тўлашнинг шаклидан қатъий назар, ёши ёки ногиронлиги туфайли меҳнатга лаёқацизлиги содир бўлганда ижтимоий таъминотнинг барча меҳнаткашларга нисбатан қўлланилишини англатади. Бундан ташқари, энг умумийлик принсипи меҳнаткашламинг барча тоифаларига, яъни ишчилар, хизматчилар, деҳқонлар, ҳарбийлар, ўқувчилар ва бошқа фуқароларга нисбатан қўлланилади. Шунингдек, ижтимоий таъминот боқувчиси вафот этган оиианинг меҳнатга қобилияциз барча аъзоларига (балоғат ёшига етмаган болалар, ака-укалар, опа-сингиллар, набиралар, қариялар ёки меҳнатга лаёқациз эр (хотин), ота, она, бобо, буви ва бошқалар) нисбатан ҳам тегишлидир. 2. Ҳаммага мумкинлик (лозимлик) принципи барча учун мумкин бўлган у ёки бу пенсияни аниқлаш (белгилаш) ҳуқуқини бериш шарт. Масалан, ҳаётнинг ўртача давомийлиги 70 йил бўлганда қарилик бўйича пенсия ҳуқуқи эркакларда 60 ёшда, аёлларда эса- 54 ёшда, меҳнатнинг оғир турларида банд бўлганлар учун эса эркакларда 50-55 ёшда, аёлларда эса-45-50 ёшда вужудга келади. Бу пенсияни олиш учун зарур бўлган меҳнат стажи эркаклар учун 25 йил, аёллар учун эса-20 йил, меҳнатнинг оғир турларида банд бўлганлар учун бундан ҳам пастроқ қилиб белгиланган. Демак, барча холис (сидқидилдан) хизмат қилувчилар учун бу стажга қарилик ёшига етгундан анча олдин эришиш мумкин. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling