Молия фани бўйича маърузалар матни
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан
Download 0.62 Mb.
|
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағларидан:
ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари; ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш; ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларининг ўрнини қоплаш; қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ тўлаш; ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни қисман молиялаштириш; қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг алоҳида бўлинмаларини сақлаб туриш, шунингдек уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш; республика миқёсида ва ҳудудий миқёсда социологик кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳларида анкета сўровларини ўтказиш; меҳнат бозорининг республика ва ҳудудий ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари олиш; иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар; аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга оширишни молиялаштириш; чет элга ишга юборилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар; белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструксия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан: умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш, ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг таълимга кўмаклашувчи бошқа элементлари, ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли равишда қайта жиҳозлаш ишларини молиялаштириш; соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструксия қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш; соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебел ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш; белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling