Молия фани бўйича маърузалар матни


Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағларидан


Download 0.62 Mb.
bet75/121
Sana17.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1204712
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   121
Bog'liq
portal.guldu.uz-МОЛИЯ ФАНИ БЎЙИЧА МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағларидан:
хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бир йўла тўланадиган тўловлар;
давлат активларини олиш бўйича белгиланган тартибда бекор қилинган шартномалар юзасидан маблағларни сотиб олувчиларга қайтариш;
давлат активларини реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат корхоналарини хусусийлаштиришда аксияларни чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар;
баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, мустақил экспертларнинг амалий тадқиқотларни бажариш, тегишли экспертизани ўтказиш, норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан олдинги тайёргарликни ўтказиш хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари;
юридик шахсларнинг аксиялари, улушлари, пайларини, шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб олиш билан боғлиқ харажатлар;
давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари;
белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсаддаги харажатлар учун фойдаланилади.
Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар жамғармасининг маблағлари, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган харажатлар чегириб ташланган ҳолда, қуйидагича тақсимланади ва йўналтирилади:
1) хусусийлаштиришдан тушган маблағларга, давлат активлари юзасидан тузилган ҳамда бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича жарималар ва пеналар суммаларига, берилган кредитлар ва қарзлардан тушган маблағларга тааллуқли қисми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига;
бундай маблағларни мақсадли равишда фақат бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига;
тақсимлаш ва бошқариш вазифаларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун, шу жумладан Хусусийлаштириш, давлат активларини хусусийлаштириш жараёнини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш бўйича давлат дастурини амалга ошириш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш харажатлари учун давлат активларини бошқарувчи ваколатли органнинг ҳисобварақларига йўналтирилади;
2) резидентлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағларга тааллуқли қисми:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш учун мақсадли равишда фойдаланиш учун йўналтирилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling