Молия” фани “Уй хўжалиги молияси” мавзусидан


Download 431.58 Kb.
bet1/5
Sana13.04.2023
Hajmi431.58 Kb.
#1355775
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1. Уй хўжалиги молияси Кейси


Молия” фани “Уй хўжалиги молияси” мавзусидан
КЕЙС- СТАДИИ


АННОТАЦИЯ
1.Фаннинг номи: “Молия”.
Мавзунинг номи: “Уй хўжалиги молияси”.
2.Ушбу кейснинг мақсади – талабаларни ўз оилаларида мустақил уй хўжалигини ташкил этиш ва юритиш бўйича эгаллаган назарий билимлари асосида амалий ҳаракатлар, мулоқотлар, креатив фикрлаш орқали ўзларининг шахсий ва оилавий бюджетларини мустақил туза олишлари ва мустақил уй хўжалигини юрита олишлари билан белгиланади.
Кутилаётган натижалар: Ҳар бир талабанинг таълим олишга қаратилган харакатларига инвестиция киритишлари, шахсий бюджети ва оилавий бюджетлари бўйича тушунчани шакллантириш, унинг аҳамияти, моҳияти, турлари, хўжалик жараёнлари натижасида уй хўжаликларида ўзгариш ҳолатларини ўрганиш, уй хўжалигини ҳолатини баҳолаш ва уй хўжалигини молиялашда мавжуд муаммоларни ечиш, камчиликларни бартарф этиш ва уй хўжалигини молиялашни ижобий ҳолатга келтириш, ҳамда ўзиниг, оиласининг турмуш тарзини яхшилаш. Кейсни муқаффақиятли ечиш учун талабалар қуйидаги натижаларга эришишлари лозим:
- Ўзларининг орзу-мақсадларини рўйҳатини тузиши ва реал ҳаётга тадбиқ эта олиши;
- Даромадлари ва харажатларини тўғри шакллантириши;
- Таълимга яъни ўзларига сарфлаётган инвестицияни моҳиятини, уни қайтариши яъни қоплаши лозимлигини тушуниб етиши;
- Шахсий ва оилавий бюджетларини шакллантириши;
- Маълумотларига асосан уй хўжалигининг молиявий ҳолатига таҳлилий ва танқидий баҳо бериши ;
- Ижобий натижаларга эришиш зарур хулосаларга келиши ва керакли қарорларни қабул қилиши, шунингдек буни амалаётга тадбиқ этаолишлари лозим.
3.Ушбу кейс кабинетли ва сюжетли тоифасига киради. Вазиятли ҳолатни ўтган даврдан ҳозирги давргача бўлган иқтисодий жараёнлардан иборат.
4.Бу ташкилий-институционал кейс. У Уй хўжалигининг маълумотларига тақрибан асосда тузилган қисқа ва структурали кейс-топшириқ. Кейснинг объекти бўлиб талабанинг ўзи ва оиласи ҳисобланади.
5.Дидактик мақсадлари бўйича - тренинг кейси ҳисобланиб, маъруза ва амалий машғулотлар давомида берилган мавзу бўйича олинган билимларни мустаҳкамлашга мўлжалланган. Шу боисдан, кейсда алоҳида вазиятда вужудга келган муаммони таҳлил қилиб, ижобий ҳал қилиш учун вазифалар, уни ечиш кетма-кетлиги, ахборот манбалари берилган.

Download 431.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling