Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
Туркия давлати бюджет ижросининг хусусиятлари
Download 1.31 Mb. Pdf ko'rish
|
А.Суванкулов Газначили
Туркия давлати бюджет ижросининг хусусиятлари.
Туркия давлати қадимдан, яний Усмониялар давлатида яратилган ва фаолият юритиб келаётган ғазначил тизимига эга. Шундай бўлсад, бу тизим, замон талабларига кўра хамиша ислохотлар ўтказиб ривожланиб келмоқда. Оҳирги ислохотлар қаторида “5018 - Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва назорати қонунини”, “4749 – Давлат молияси ва қарзлари хаққида қонуни” қабул қилиниши Туркия давлат бюджетини янги босқичга кўтарилишини ифодалайди 18 . 18 “5018 Sayili Kamu Mali yonetimi ve control Kanunu”. Agustos 2007, Ankara 27 Хозирги кунларга келиб Туркия Ғазначиликги Молия Вазирлиги билан паралел фаолият юритади. Бюджетнинг харажатлар қисмининг ижроси, Ғазначилик Ягона Ҳисоби юритилиши, давлат маблағлари мақсадли ижроси ва ўз вақтидалиги тўғрилигининг назорати Ғазначилик функцияларига киради.19 80% давлат ташкилотларини ғазначилик молиялаштиради. Бу ўлкада давлат молияси ва иқтисодий таррақиёт масалалари билан бир нечта вазирликлар шуғулланади. Шу жумлада, Давлат режалаштириш вазирлиги давлатнинг сармоя режаларини тузиш ва бу борадаги марказлашган маблағлани бахолаш масалаларига масъул. Молия вазирлигининг асосий вазифаси молия сиёсатини, бюджет-солиқ сиёсатини амалга ошириш. Бу йўналиш давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларини амалга оширишни мақсад қилган. Бунинг асосини самарали бошқарув, аудит ва шаффофликни таъминлаш деб қаралади. 20 Молия вазирлиги вазифаларига давлат молияси ҳисобини (бухгалтерия ҳисобини) юритиш, давлат бюджетини сиёсатини шакллантириш ва давлат бюджетини тузиш, давлат мулкини бошқариш ва даромадларни таъминлаш юклатилган. Бухгатерия ҳисобини юрилишининг самарасини ошириш мақсадида вазирлик қошида “Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва назорати қонунини” ижроси доирасида Стандартлаштириш Кенгаши тузилан. Барча бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга ойид масалаларни хал қилиш шу Кегашга юклатилган. Давлат бюджет сиёсатини юритишда Туркия Молия вазирлиги халқаро тажрибани кенг миқёсда қўллайди ва бу борада халқаро молия ташкилотлари (Авропа Кенгаши, ХВФ ва хоказолар) билан хамкорлик қилган холда, чуқур молия сохасидаги вазиятни тахлил қилиб ва илмий изланишларни амалга оширган холда амалга оширади. Туркия бюджетчилигида ўрта муддатли бюджет қўлланилади. Бунда тузилаётган бюджетнинг биринчи йилининг парамтрлари тасдиқтан ўтади. Кейинги икки йилги тақтим этилган ҳисоб- китоблар истиқбол тариқасида қабул қилинади ва тастиқлангунга қадар 40% гача ўзгариши мумкин. Хозирги кунда Туркия Молия вазирлиги кенг миқёсда ислохотларни давом этмоқда. Бу борада Мақсадга Қаратилган Бюджетлаштиришни жорий қилиш устида изчил ишлар олиб борилмоқда 21 . “4749 – Давлат молияси ва қарзлари хаққида қонуни”га кўра давлат бюджетининг харажати ижроси ва давлат қарзларини ўтовчи ягона ташкилот бу Давлат Хазиначилик Қўмитаси 22 . Мазкур ташкилот давлат бюджетига тушадиган барча маблағларни Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобига йиғади ва бюджетниг хамма харажатларни ана шу ҳисобнад амлга оширади. Бунинг учун Ҳазинаи Мусташарлик (Туркия Ғазначилиги) ойма ой амалга ошириладиган режани қабул қилади. Ғазначиликнинг асосий вазифаси давлат харажатлари 19 Туркиянинг Ўзбекистондаги иқтисодий маслалар бўича кўнсули жаноб Булент Демирбоғ маълумотлари. 20 T.C. Basbakanlik Hazine Mustasarligi Ташкил қилган семинар материаллари 15.04-23,04. 2008 йил. Halil Karatas, Туркия молия вазирлиги ходими. 21 T.C. Basbakanlik Hazine Mustasarligi Ташкил қилган семинар материаллари 15.04-23,04. 2008 йил. Esin Nngir, Туркия молия вазирлиги ходими. 22 T.C. Basbakanlik Hazine Mustasarligi Ташкил қилган семинар материаллари 15.04-23,04. 2008 йил. H. Alper Memis, Туркия Давлат Хазиначилик Қўмитаси ходими. 28 билан боғлиқ харажатларни ва давлатнинг қарзларини узиш билан боғлиқ харажатларни узлуксиз таъминотини амалга ошириш. Бунинг учин Ғазначилик етишмайдиган маблағларни қоплаш учин ички ва ташқи молия бозорларида кенг миқёсда Марказий банк ва тижорий банклар орқали давлатнинг қимматли қарз қоғозларини, “ким ошти” савдоларни уюштириш орқали сотади, ва қозрнган маблағларни ўз мажбуриятларини бажариш учун йўллайди . Download 1.31 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling