Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари
Download 0.8 Mb.
|
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org
Франс-Трезор» агентлиги
Иқтисод, молия ва саноат вазирлигининг энг ёш ва тез ривожлаётган идораларидан бири бўлиб 2001 йилда ташкил топган ва 30 кишили штатга эга. ФТАни ташкил топишидан самара шундаки, 2001 йилнинг ўзида Франция бюджетига 500 млн.€. га яқин пул (асосан бўш бюджет маблағларни жойлаштиришдан тушган даромадлар кўринишида) тушди. ЯҒҲ маблағларини бошқаришида ФТА ходимлари қўйидаги талабларни бажаришлари керак: - Марказий ЯҒҲни доимий кредит сальдосини таъминлаш; - Энг кам бюджет харажатларни сарф қилиб касса операцияларини ўтказиш учун бўлган эҳтиёжларни молиялаштириш; - Ортиқча пул маблағларни фойдали зиёнсизЮ балки фойдаси билан жойлаштириш; - Франция давлат қарзини унумли бошқариш. 24 Ғазначилик Ғазначилик Ягона Ҳисобида йиғилувчи барча давлат маблағлари ҳаракати назорати билан шуғулланади.Бу ҳисобрақам Франциянинг Марказий банкида олиб борилади. Бюджетнинг даромад маблағларини шакллантириш мақсадида Ғазначилик энг йирик 2000 та қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларидан Марказий банкдаги ғазна ҳисоб рақамига тўловларни туширади. Бошқа солиқ ва тушумларни Давлат ҳисоби бош дирекцияси, Тушумлар Директорати ва Франция Божхона хизмати ундиришади. Ғазначилик томонидан таъминланган Ғазначилик Ягона Ҳисобидаги ҳамма тўловлар Бюджет директорати томонидан назорат қилинади. Бюджет ижроси бўйича барча босқичлар: ажратилган мажбуриятлар бўйича мажбуриятларни қабул қилиниши, тўлов талабномаларини тақдим қилиниши; ва бевосита тўлов амалга оширилиши назоратчилар томонидан назорат қилинади:. Ғазначиликнинг давлат ички ва ташқи мажбуриятлари бошқармаси мажбуриятларни амалга оширилиши билан шуғулланади. Булар қаторида давлатнинг қимматли қоғозлари муддати ҳажми ва таркибига доир масалалар кўрилади. Давлатнинг молия бўйича ахборот тизими замон талабларига мувофиқ, самарали ҳаракат қилади. Бу ахборот тизимидаги Ғазначиликнинг Ягона Ҳисобида амалга оширилган барча бухгалтерия хисоби харакатлари бўйича ҳафталик йиғма ҳисобот тақдим қилинади. Ҳафталик ахборот режаси тармоқ вазирликлар ва функционал масалалар учун ҳизмат қилади. Юқорида қайд этилган бўлимлар (ФТАдан ташқари) вазирликнинг фискал органлари (Солиқлар бўйича Бош бошқарма, Божхона ва эгри солиқлар бўйича Бош бошқарма, Пенсия хизмати) билан биргаликда статуси бўйича Иқтисод, молия ва саноат вазирининг ўринбосари ҳисобланмиш бюджет ишлари бўйича Давлат котибига бўйсинади. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling