Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Австралия Ғазначилик тизимининг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.8 Mb.
bet19/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

Австралия Ғазначилик тизимининг ўзига хос хусусиятлари.
Австралияда давлат бюджете борасида қатор ҳуқуқий меёрлар қабул
қилинган бўлиб, бюджет мажбуриятларини бюджет олувчилар тарафидан қабул
қилиниши тармоқлар вазирликларга юклатилган бўлиб, улар давлат
ажратмалари мақсадли ва самарали ишлатишини назорат қиладилар.
Австралияда Ғазначилик ҳазиначилик амалиётидан ташқари Молия
Департаменти фаолиятини вазифасини амалга оширади. Бу департамент
молиявий активлар сиёсатини ишлаб чиқиш, бюджетни ишлаб чиқиш,
харажатлар устидан назоратни таъминлаш, марказий қайд қилувчи тизимни
ташкил қилиш, бюджет ҳисоби тизимини бошқариш каби вазифаларни амалга
оширади. Австралиянинг давлат бюджет маблағлари тушиши ва сарфланиши
Ғазначилик Ягона Ҳисобидан амалга оширилади. Шунинг билан бирга
25


Молиявий департамент вазифаларига Ғазначилик Ягона Ҳисоби харакатга


келтиришини такомиллаштириш, қайта ишлаш ва тасдиқлаш ҳам киради.
Ғазначиликнинг Вазирлик мақоми бор ва ғазначилик таркибига кирувчи
Солиқ бошқармаси ҳамма солиқ тўловларни йиғилишини таъминлайди, лекин
бюджет
маблағини
сарфланишига
пассив
ёндашади.
Ғазначилик
харажатларнинг бюджет ижросини бюджет олувчилар талабларига асосан
амалга оширади. Ғазначилик ташқи тушумлар йиғилишига жавобгар эмас,
бунга Божхона хизмати масъул ҳисобланади. Ғазначиликнинг асосий фаолияти
макроиқтисодий сиёсатга йўналтирилган.
Макроиқтисодий ҳолат ва даромадлар тушуми тсьиқболидан келиб
чиқиб, Ғазначилик қимматли қоғозлар ҳажми ва муддати ва уларнинг
қайтарилиши масалалари ечимини топиб уларни назорат қилади.
Австралия давлати молия ахборот тизими реал холатдаги вақт режими
асосида Молиявий Департаменти бўлимлари орқали таъминланади. Давлатнинг
молияв ахборот тизими бюджетни тайёрлаш, бюджет тушган маблағлар ҳисоби
ва қайд қилиниши, харажатлар қисмининг ижроси борасидаги барча масалалар
бўйича тармоқлар департаменти билан алоқада фаолият юритади. Давлат молия
тизимининг бирлаштириш, молиявий активлар ва кутилаётган тўловлар йиғма
ҳисоби маълумотларини тезкор олишни таъминлайди.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling