Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси назоратида Ягона


Download 0.8 Mb.
bet50/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

2.4.3. Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси назоратида Ягона 
ғазначилик ҳисоб рақамининг ўрни. 
Давлат бюджетининг ғазначилик ижросида Ягона ғазначилик ҳисоб рақами
муҳим ўрин тутади. Ягона ғазначилик ҳисоб рақами (ЯҒҲР) – бу сўм
ҳисобидаги ҳисоб рақам бўлиб, у Марказий банкда очилади. У давлат
бюджетининг барча даромадлари келиб тушадиган ҳамда барча харажатларни
амалга оширадиган ҳисоб рақамдир. Яни, барча бюджет ташкилотлари ўз
операцияларини ЯҒҲР орқали амалга оширадилар.
Мавжуд қонунчилик асосида, ғазначилик ЯҲРга қўшимча равишда бошқа
сўм ва валюта ҳисобидаги ҳисоб рақамларни Марказий банкда ёки Ўзбекистон
ва чет мамлакатлардаги тижорат банкларида очиши мумкин. Бироқ бу ҳисоб
рақамлар ЯҒҲРнинг ажралмас қисми ҳисобланмайди ва ундаги маблағлар
харакати алоҳида назорат қилинади.
89


ЯҒҲРга қуйидаги тушумлар келиб тушади ва харажатлар амалга


оширилади:
ТУШУМЛАР:
• умумдавлат солиқлари;
• маҳаллий бюджет даромадлари;
• жисмоний шахсларнинг бюджетга тўловлари;
• божхона тўловлари;
• махсус йиғимлар маблағлари;
• давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар;
• бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари тушумлари;
• муддатли депозитлар қайтарилган суммалар, шу жумладан фоизлар;
• давлат қисқа муддатли облигацияларини ва бошқа қимматбаҳо
қоғозларни сотишдан тушган маблағлар;
• давлат бюджетининг валюта тушумлари.
ХАРАЖАТЛАР:
• давлат бюджетининг режалаштирилган харажатлари;
• давлат қарзлари бўйича банк кредитлари учун фоиз тўловлари;
• нотўғри ёки ортиқча тўланган солиқларни қайтариш;
• бюджет ташкилотлари томонидан олинган нақд пул харажатларини
қоплаш учун маблағлар;
• муддатли омонат жамғармаларига бюджет маблағларини қўйиш;
• қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling