Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


 Ғазначиликда бюджет ташкилотларининг


Download 0.8 Mb.
bet52/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

2.5. Ғазначиликда бюджет ташкилотларининг
харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритиш тартиби 

Режа: 2.5.1. Харажатлар сметасининг тузиш тартиби. 2.5.2. Харажатлар сметасини қайта


кўриб чиқиш тартиби.2.5.3. Харажатлар сметасининг тасдиқлаш. 2.5.4. Харажатлар
сметасининг чораклик, йиллик миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тартиби.

2.5.1. Харажатлар сметасининг тузиш тартиби. 
Ҳар бир ташкилот, муассаса молиялаштириш манбаси қайси даражадаги
бюджет бўлишидан қатъий назар (республика бюджети, ҚР, вилоятлар,
Тошкент шаҳри бюджети ёки шахар ва туман махаллий бюджети) муайян бир
давр учун тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
Бюджет маблағларнинг корхона ва муассасалар ўз асосий фаолиятини
амалга ошириши, тўлақонли ўзига юклатилган мажбуриятларни бажариши улар
тузаётган сметаларни эхтиёждан келиб чиқиб, талаб даражасида,
маблағларнинг мақсадли ва бу маблағларда самарали фойдаланиш асосида
режалаштирилаётган смета харажатларига боғлиқ.
94


Ташкилот ва муассасалар ўз ҳисобхонасига эга бўлиши ёки марказлашган


ҳисобхоналар томонидан ҳисоб китоб ишлари юритилишидан қатъий назар ўз
индивудал харажатлар сметасига эга бўладилар.
Бюджет ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли
“Бюджет
ташкилотларини
маблағ
билан
таъминлаш
тартибини
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007
йил 19 июлдаги 148-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет
ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш
тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига киритилган ўзгартириш ва
қўшимчалар асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан
тасдиқланган бюджетдан молиялаштириш нормативларига асосланган ҳолда
тасдиқланган намунавий штатлар асосида сметалар, шунингдек штатлар
жадваллари мустақил ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Бюджет маблағларининг тасдиқланган сметалари бўлмаган ҳолда, ёки
сметаларда кўрсатилмаган тадбирларга маблағлар йўналтирилишга ундалса,
ҳамда умумий смета бўйича, харажатларнинг алоҳида турлари бўйича смета
йўналишидан ортиқча бўлган суммалар харажатлари - тақиқланади.
Доимий фаолият кўрсатувчи бюджет ташкилотлари бўйича сметалар бир
йиллик муддатга 1 январдан 31 декабргача тузилади ва амал қилади. Жорий
йилда ишга тушириладиган ёки мавсумий ташкилотлар бўйича эса уларнинг
бюджет йилида ишлаган муддатига тузилади.
Бюджет маблағини олувчилар Ғазначилик тизими билан босқичма босқич
қамраб олинаётганлиги сабабли харажатлар сметалари ойма-ой тақсимланиши
керак бўлади. Ғазначилик бўлинмаларида йил бошида жорий йил учун смета
харажатлари тасдиқланиб рўйхатдан ўтгунга қадар ўтган йилги 4-чорак
харажатлари режасидан келиб чиқиб тузилган Вақтинчалик сметалар асосида
иш олиб борилади. Ушбу Вақтинчалик сметалар хам молия органи томонидан
тасдиқланган ҳолда ўтган йилнинг декабр ойи охиригача Ғазначилик органига
кўндирилиши шарт.
Сметалар Ўзбекистон республикаси Давлат бюджети даромадлари ва
харажатларининг амалдаги таснифига мувофиқ харажатлар гуруҳи бўйича
бошқа харажатлар ва уларнинг ҳисоб-китобинини ўз ичига олган тўлиқ
ёйилмаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан
тасдиқланган шакллар асосида тузилади.
Сметалар бўйича харажатларни ҳисоблаб чиқиш маблағларга бўлган
эхтиёжга мувофиқ иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини ва
иқтисод қилишнинг қатъий тартибини амалга оширишни ҳисобга олган холда
амалга оширилади. Бюджет харажатларни ҳисоблаб чиқиш қуйидаги ҳуқуқий-
меёрий ҳужжатлар асосида:
• Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий
Мажлисининг қарорлари, Президент фармонлари, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлигининг идоравий меёрий ҳужжатларига;
95


• бюджет ташкилотларини харажатларини реалаштиришнинг норматив


услубига;
• товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган
бахолари
ва
тарифларига,
шунингдек
нодавлат
корхоналари
ва
ташкилотларининг айрим товарлари ва хизматлари бахоларига;
• Ўзбекистон
Республикаси
ва
Қорақалпоғистон
Республикаси
вазирликлари,
идораларининг
раҳбарлари
тегишли
хокимятларнинг
бошқармалари ва бўлимлари раҳбарларининг ўзига қарашли ташкилотларнинг
келгуси йил учун сметаларини тузиш масалалари бўйича кўрсатмалари ва
таклифларига, агарда улар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, амалга
оширилади.
Жумладан:
• сметага иш хақи учун маблағлар бюджет тўғрисидаги маошлар ва иш
хақи ставкалари ва уларга қўшимча тўловлардан, амалдаги намунавий штатлар
ва нормативларга риоя қилишдан келиб чиқиб, киритилади. Хўжалик усули
билан бажариладиган ишлар учун иш хақи сметаларига бюджет йили
харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳажмларидан келиб чиқиб
киритилади;
• педагоглар иш хақи учун маблағларни ажратишда, қонун ҳужжатларида
белгиланган иш хақи ставкаларидан ҳамда ўқув ҳажмига мувофиқ тузилган
ўқув режаси, тасдиқланган тарификацияга мувофиқ дафтар текшириш ва синф
рахбарлиги учун қўшимча хақ тўлаш меъёрларидан ва хоказолардан келиб
чиқиши керак;
• ходимларнинг иш хақидан давлат ижтимоий суғуртасига ўтказиладиган
харажатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган барча иш хақидан олинадиган, қайсики қонун ҳужжатларига
мувофиқ давлат ижтимоий суғурта бадаллари тўланадиган суғурта тўловлари
тарифларига асосан сметага киритилади.
• коммунал хизматлар учун хўжалик харажатлари коммунал хизматлар
учун амалдаги бахо ва тарифлар асосида ҳисобланади;
• олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, касб-хунар техника билим юртлари,
курслар ўқувчилари ва талабалари,
аспирантлар ва
докторантлар
стипендияларига кетадиган харажатлар, стипендиялар миқдори ва амалдаги
стипендия таъминоти тартибидан келиб чиққан холда ҳисобланади;
• даволаш, болалар ва бошқа ижтимоий маданий ташкилотларда
овқатланишга кетадиган харажатлар қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган
ташкилотларнинг айрим турлари учун белгиланган овқатланиш меъёрлари
овқатланиш кунининг сонидан келиб чиқиб ҳисобланади;
• дори-дармонларга кетадиган харажатлар қонун ҳужжатлари билан
белгиланган пул харажатлари меъёрига қараб;
• ижтимоий-маданий ташкилотларнинг айрим гуруҳи учун кийим-кечак,
пояфзал, чойшаб, ётиш анжомлари ва бошқа юмшоқ буюмлар сотиб олишга
кетадиган харажатлар, моддий таъминотнинг амалдаги меъёрлар нормалари
асосида, лекин ажратилган маблағлар доирасида ҳисобланади;
96


Юридик шахс мақомига эга бўлган ва харажатларнинг бюджет


маблағларидан ташқари қоплашнинг бошқа манбаъларига эга бўлган
ташкилотлар хам қўшимча даромадлар ва улардан келиб чиқадиган
харажатларга сметалар тузадилар.
Туман, шахар, шаҳарга бўйсинувчи туманлар бюджетларида турувчи ва
марказлашган бухгалтериялар орқали хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар
бўйича, айрим холларда умумий харажатлар сметалари (умуман бюджет
таснифининг тегишли параграфи бўйича):
• бир турдаги кичик ташкилотлар бўйича – ветеринария участка ва
пунктлари, қишлоқ клублари, кутубхоналар, фельдшер-акушерлик пунктлари
ва кичик ташкилотлар бўйича;
• бир турдаги йирик ташкилотлар бўйича, қачонки уларга хўжалик
хизматларини кўрсатиш марказлашган холда хўжалик хизматларини
кўрсатишнинг махсус гуруҳлари орқали амалга оширилса;
• тегишли хокимятларнинг аппаратини ва уларнинг бўлимларини сақлашга
тузилиши мумкин.
Умумий смета бир турдаги ташкилотлар гуруҳини сақлаш харажатларига
бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмини мақсадли йўналишини ва
чораклар бўйича тақсимотини белгиловчи хужжат бўлиб ҳисобланади.
Туманлар, шахарлар хокимятларининг тегишли бошқарма ва бўлимлари
рахбарлари умумий сметаларда кўрсатилган маблағларни тақсимот қилувчилар
бўлиб ҳисобланадилар.
Умумий
сметалар,
хизмат
кўрсатиладиган
ташкилотларнинг
рахбарларидан олинган буюртмалар марказлашган бухгалтерияда мавжуд
бўлган иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларига мувофиқ қабул
қилинган ҳисоб-китоб ва ҳисобот маълумотлари асосида марказлашган
бухгалтерия томонидан тузилади:
Умумий сметаларни тузиш учун хокимятларнинг бошқарма ва бўлимлари
томонидан белгиланган шакллар ёки кўрсаткичлар рўйхати бўйича
харажатларнинг гуруҳлари бўйича ва сметаларга қилинган ҳисобларни илоа
қилган холда ташкилотлар томонидан тақдим қилинади.
Ташкилотлар
томонидан
берилган
буюртмалар
марказлашган
бухгалтериялар томонидан тегишли ташкилотларнинг вакиллари иштирокида
олдиндан кўриб чиқилади ва умумий сметаларни тузишда ҳисобга олинади.
Иш хақи бўйича умумий сметага белгиланган тартибда тасдиқланган
штатлар жадвали ва тарификация рўйхатлари илова қилинади.
Марказлашган бухгалтерия томонидан тузилган умумий сметаларнинг
лойихалари туман, шаҳар хокимятларининг тегишли бўлимлари рахбарлари
томонидан тегишли ташкилотларнинг рахбарлари иштирокида кўриб чиқилади
ва тасдиқланади.
Марказлашган бухгалтериялар томонидан хизмат кўрсатиладиган
ташкилотларнинг харажатлар сметалари марказлашган бухгалтериялар бош
(катта) бухгалтери ёки иқтисодчиси иштирокида тузилади.
Ўзбекистон
Республикаси
ва
Қорақолпоғистон
Республикаси
вазирликлари, идоралари ва хокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари
97


томонидан ўтказиладиган бюджетдан молиялаштириладиган марказлашган


тадбирларнинг харажатлар сметаси тегишинча вазирликлар, идоралар,
хокимиятлар бошқарма ва бўлимлари томонидан ҳар бир тадбир бўйича
алоҳида тузилади.
Инвентарлар, асбоб-ускуна ва ташкилотларнин ўқув қўлланмаларини сотиб
олиш учун маблағлар тегишли ташкилотларнинг сметаларида кўзда тутилиши
керак.
Чорак (йил) охирида бюджет ташкилотларидан ишлатилмай қолган
маблағларнинг қолдиғи олиб қўйилмайди, балки бюджет ташкилотларини
ривожлантириш жамғармасига ўтказилади а Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет
ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш
тўғрисида” ги Қарори иловасининг 22-23 бандларига мувофиқ белгиланган
тартибда харажат қилинади.
Келгуси йилга очилиши керак бўлган ташкилотларни ташкил этиш, сақлаш
бўйича харажатлар сметаси тегишли хокимиятларнинг бошқарма, бўлимлари
томонидан ҳар бир ташкилотга алоҳида холда, иш хақининг ўртача ставкаси ва
фаолият кўрсатаётган тегишли ташкилотларда мавжуд бўлган харажатларнинг
ўртача меъёрларидан келиб чиққан холда тузилади.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling