инсталляция қилиш ва ишлаб чиқариш шароитда фойдаланишга жорий
этиш.
II. Ўз
навбатда,
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини норматив-
ҳуқуқий ва услубий таъминоти қуйидагилардан иборат:
амалдаги қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий актларга ўзгартиришлар ва
қўшимчалар киритиш;
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тартиби тўғрисидаги Низом”ни
тасдиқлаш, жумладан, ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар
тизимини ташкиллаштириш учун (2006 йил 24 июлда 1599 сон билан янги
таҳрирда рўйхатга олинган);
“Давлат бюджетининг ғазна ижросини бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги
Низом”ни тасдиқлаш (2006 йил 24 июлда 1601 сон билан янги таҳрирда
рўйхатга олинган);
“Давлат бюджетининг ғазна ижросини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар
ягона режаси”ни ва унинг иловасидаги Йўриқномани қабул қилиш (2006 йил 3
майда 1570 сон билан янги таҳрирда рўйхатга олинган);
халқаро стандартларга (Давлат молияси статистикаси бўйича қўлланма
(ДМСҚ 2001) ва Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига
(ДСБҲХС) мос равишда бюджет таснифини ишлаб чиқиш;
Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими (ДМБАТ)
учун Давлат
бюджети ижроси бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шакллари рўйхатини ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш;
Давлат бюджети ғазна ижросини жорий
этилиши муносабати билан
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўйича ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш;
Давлат бюджети ғазна ижросини жорий этилиши муносабати билан
Давлат молиялари сектори учун Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларини
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш (халқаро консалтинг
фирмалар ва экспертларни
жалб қилиш эҳтимоли билан);
Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (ДМБАТ) Давлат
бюджети даромадларини бошқариш бўйича Йўриқномани ишлаб чиқиш ва
тасдиқлаш;
Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (ДМБАТ)
режали
бюджет маблағлари ва пул маблағларини бошқариш бўйича Йўриқномани
ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
III.
Кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш қуйидагилардан иборат:
Ғазначилик Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг
раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимларининг малакасини ошириш;
ўқув-услубий материаллар, масофавий ўқитиш дастурий маҳсулотларини,
“он-лайн” тарзда тест синовлардан ўтказиш тизимини ва ходимлар ҳисобини
автоматлаштирилган усулда олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш;
минтақа
даражасидаги
бюджет
ташкилотларнинг
молия-ҳисоб
бўлинмалари ходимлари малакасини ошириш ва масофавий ўқитиш;
115