Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари
ГИАТни яратишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат
Download 0.8 Mb.
|
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org
ГИАТни яратишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
116 - Ўзбекистон Республикаси молия тизимининг ишлаб туриши самарадорлигини ошириш; - Ўзбекистон Республикаси ва Молия вазирлиги раҳбариятини мамлакатнинг молия тизими ҳолати ҳақидаги ишончли ахборотлар билан таъминлаш; - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари меҳнатининг сифати ва унумдорлигини ошириш; - Ўзбекистон Республика Молия вазирлигида ахборот тизимларини мустаҳкам маълумот узатиш муҳитини яратиш; - Ўзбекистон Республикаси давлат ва нодавлат ташкилотларининг компьютер тизимларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг компьютер тизимлари билан ахборот масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилишни таъминлаш. Бюджет фаолияти доирасида мазкур дастур вазирлик фаолиятининг қуйидаги жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган: - барча даражадаги бюджетларни режалаштириш, тузиш ва ижро этиш; - бюджетни прогнозлаш; - давлат бюджети активларини бошқариш; - сарфларни бошқариш; - давлат қарзини бошқариш; - бюджет ижроси ҳақида ҳисоботни тузиш; - бюджет ижросини назорат қилиш ва баҳолаш. ГИАТни яратишнинг якуний мақсади Ўзбекистон Республикаси молия тизимлари ҳолатини мониторинг билан таъминлаш. Мазкур дастур Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот- ҳисоблаш маркази билан Молия вазирлиги мутахассисларининг биргаликдаги ҳаракатлари билан амалга оширилади. Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат молияларининг ахборотлар тизимларини замонавийлаштиришдаги ўзига хос мақсади – бу тарқатиб юборилган катта ҳажмдаги ахборотларни бирлаштириш учун керак бўлган шароитда бошқарув қарорларни қабул қилиш учун Молия вазирлигини ишончли ва ўз вақтида таъминловчи компьютерлаштирилган бухгалтерия ва бюджет ижроси тизимини яратиш. Хусусан, Молия вазирлиги Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимини (ДМБАТ) яратишни режалаштирди. Бу тизим ахборот жараёнларни амалга оширувчи маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлашни таъминлаш ҳамда Давлат молиялари бўйича, шу ҳисобда, давлат бюджети маблағлари бўйича ахборотларни бошқариш, тарқатиш, узатиш ва тақдим этиш мақсадида технологик занжирга бирлаштирилган дастурий, техник ва телекоммуникация воситалари ҳамда ҳисоблаш техника тизимлари мажмуидан иборат. ДМБАТ тизими бюджет ва ғазначилик масалаларига жавобгар ғазначилик органларида жорий этилади. ДМБАТни ташкил этиш қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни ўз ичига қамраб олади: а) бухгалтерия ҳисоби базавий тизими. Бу тизимда давлат секторининг барча молия операциялари рўйхатга олинади (ёки давлат секторининг барча 117 давлат молия операцияларининг натижаларни, ёки янги ҳисобварақлар режасига биноан тайёрланган барча давлат молия операциялар ва ҳодисалар натижалари), жумладан Ғазначиликнинг Бош молия китобини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; б) қуйидагилардан иборат Ғазначиликнинг ташкилий тузилмасига мўлжалланган кўп даражали тизими: бюджет ечимларини бошқариш; мажбурият ва тўловларни бошқариш; даромадларни бошқариш; касса режалаштириш; банк бошқаруви (Ягона ғазначилик ҳисобварағи); қарз ва молия активларини бошқариш; Ғазначиликнинг Бош молия китобини олиб бориш; ахборот хизматлари; маъмурий услубда тизимни бошқариш; қуйидаги тизимлар ўртасида электрон алоқани ташкил этиш: 1) ДМБАТ, банк тизими, ДСҚ, ДБҚ ва бошқа идоралар билан; 2) бюджетни тайёрлаш тизими билан (ишлаб чиқилганда), ҳозирги вақтда эса - Глобал интеграллашган ахборот тизими (ГИАТ) билан; 3) узоқ муддатли келажакда - бюджет ташкилотлари тизими билан. Иқтисодиятнинг ўтиш даври шароитида ҳар бир давлатда бюджетнинг шакллантириш ва бюджет ресурсларидан фойдаланиш жараёнида муаммолар пайдо бўлади. Энг муҳим муаммо – бу маблағларнинг давлат сарфларини молиялаштириш учун маблағларнинг етишмаслиги (бюджет соҳасидаги ходимларга иш ҳақини тўлаш, ижтимоий сиёсат бўйича харажатлар, бюджет муассасаларнинг керакли харажатларини тўлаш ва кўп бошқа муаммолар). Бу шароитларда давлат бошқарув органлари олдида мавжуд давлат молияларини самарали ва оқилона бошқариш муаммоси гавдаланади. Халқаро тажриба ва Ўзбекистон Республикаси давлат молиялари тарихи мазкур муаммонинг амалда деярли ягона ечимини беради – бу бюджет ижроси ғазначилик тизимини яратиш. Ғазначилик тизимини яратиш қийинчилиги мазкур жараёнда банклар, солиқ органлари ва солиқ тўловчилар иштирок этишини таъминлашдан иборат. Ягона ғазначилик ҳисобварағи шароитида аниқ ва мувофиқлаштирилган фаолият қилиш учун қуйидаги қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш зарур: Ташкилий тадбирлар: янги шароитда банклар, солиқ органлари билан ишлаш тартибини келишиш; Ғазначиликнинг Бошқарма ва бўлимлари томонидан бажарилаётган функцияларни қаттиқ регламентга солиш йўли билан уларнинг иш тартибини ўзгартириш; солиқ органлари билан биргаликда солиқ тўловчилар томонидан тўлов ҳужжатларни тўғри тўлдириш бўйича ишларни олиб бориш; Техник тадбирлар: 118 банк ва солиқ органлари билан ишончли телекоммуникация алоқасини ташкил этиш; банклар аксариятини қамраб олувчи кенг ёйилган электрон тўловлари банк тизимини минтақада кенгайтириш; Ягона ғазначилик ҳисобварағида (ЯҒҲ) даромадлар ҳисобини олиб бориш учун дастурий воситаларни тайёрлаш; электрон тўлов ҳужжатларни самарали ва ишончли ҳимоялаш тизимини ташкил этиш. Бюджет жараёнининг барча қатнашчилари электрон ҳужжатлар алмашувида иштирок этиши керак. Минтақавий электрон тўлов ҳужжатлари алмашув тизимидан ташқарида фаолият қилувчи тижорат банклар ҳужжатларни қоғоз ҳужжатлар кўринишда узатяптилар. Бу усул янги ғазначилик технологиялар талабларига мос келмайди. Ягона ғазначилик ҳисобварағи шароитида Давлат бюджети ғазна ижросини сифатли бўлишини таъминлаш муаммосини ҳал этилиши фақат бюджет жараёнининг барча қатнашчиларини тегишли ахборот-техник таъминотини шакллантириш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Ягона ғазначилик ҳисобварағи ишлашининг муҳим шартларидан бири – бу аппарат-дастурий воситалар негизида Ягона ғазначилик ҳисобварағи фаолиятини ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Ғазначилик органлари томонидан криптографик ва электрон-рақам ҳимоялаш воситаларни ўрганиш ва танлаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш керак. Лекин молия, солиқ органлари, давлат бюджетдан ташқари фондлар, Давлат мақсадли фонди (ДМФ), бюджетдан маблағ олувчиларни бу воситалар билан таъминланмасдан узатилаётган ахборотнинг ҳимояси таъминланмайди. Масаланинг бир томонлама ечими - бу муаммонинг умуман ечими эмас. Ягона ғазначилик ҳисобварағини минтақаларда жорий этишнинг ўта жиддий муаммоси – бу ҳам даромадлар, ҳам харажатлар бўйича ягона ғазначилик ҳисобварағи шароитида давлат бюджети ижросининг барча талабларига жавоб берувчи интеграллашган марказлаштирилган дастурий маҳсулотнинг йўқлиги. Таъкидлаш муҳимки, Ғазначиликнинг фаолияти ҳамкор идоралар билан, биринчи навбатда, бюджетни режа сифатида даромад ва харажат қисмларини шакллантирувчи Молия вазирлигининг бюджет бўлинмалари билан, яқин ўзаро ҳаракат қилишни назарда тутади. Шунингдек бу ўзаро ҳамкорлик ҳаракатлари Марказий банк, ваколат банклари ҳамда солиқ тизимининг органлари билан амалга оширилиши лозим (2-чи ва 3-чи иловалар). Бу муаммони ҳал этишда 2004 йил 26 августда қабул қилинган “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонуннинг Ғазначиликнинг бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи 8-чи моддаси ёрдам берди. Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling