Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия‐Ҳисоб бўлинмалари


 ДМБАТнинг функционал, техник ва амалий имкониятлари


Download 0.8 Mb.
bet65/83
Sana01.11.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1736480
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83
Bog'liq
Молия органлари ходимлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўл-fayllar.org

3.2.2. ДМБАТнинг функционал, техник ва амалий имкониятлари.
МФ ГИАТ таркибида (корпоратив даражадаги ҳар бир бошқа
интеграллашган ахборот тизимига ўхшаб) иккита нисбатан мустақил қисмлар
мавжуд:.
119




Компьютер инфратузилмаси (КИ) - компьютерлар, локал тармоқлар,
телекоммуникацион тармоқлар, тизимли дастурий таъминот, яъни, Корпоратив
тармоқ (КТ) деган умумлаштирилган ном билан белгиланади.
Амалий ахборот тизимлари (ААТ) - бизнес-масалаларни бевосита ечиш
ва вазирлик мақсадларига эришиш учун керакли дастурий таъминот. Ахборот
атамаларда бу қисм одатда Ахборот инфратузилмаси (АИ) деган ном билан
белгиланади.
Корпоратив 
тармоқ 
(компьютер 
инфратузилмаси)
барча
интеграллашган ахборот тизимнинг тизимли ва техник тарафларини акс
эттиради ҳамда амалий ахборот тизимлари ишлаш учун асос кўринишда
шаклланади. Корпоратив тармоққа ўрнатилган талаблар ягона ва
стандартлаштирилган, уни тузиш усуллари эса халқаро ва мамлакатимиз
амалиётида яхши маълум.
Замонавий ахборот технологиялари амалий ахборот тизимларни, айниқса
уларнинг асосида саноат стандартлари жойлашган бўлса, интеграциялашни
талаб қилади ва бунга имконият беради. Ахборот тизимларини
интеграциялашиши ва стандартларга риоя қилиши бу тизимларни жорий қилиш
ва уларни ишлатиш билан боғлиқ харажатларни жиддий камайтиришга имкон
беради.
Ундан
ташқари
шуни
таъкидлаш
керакки
улар
давлат
миллатчилигининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, давлат молияларини
бошқариш халқаро принципларига риоя қилиши керак.
Тахминан, биринчи босқичда функцияларнинг фақат минимал
миқдордаги энг зарур тўплами автоматлаштирилади. Бундай ёндашув тизимни
тезкорлик билан ва қийинчиликсиз жорий қилишни таъминлайди, Ғазначилик
бўлинмалари ходимларни янги технология бўйича тўла қонли ишлаши учун
имкон беради ва ДМБАТни тўла миқёсда жорий этиш учун шарт-шароитлар
яратади. ДМБАТ лоақал функцияларни автоматлаштириш ва дастурий
таъминот тарафдан амалдаги “Ғазначилик-2” ДКдан фарқланади.
Бошқариш босқичларига қараб ғазначилик ижросини автоматлаштириш
ДМБАТ тизими тузилмасида қуйидаги қуйи тизимларга (ягона тизимнинг
ташкил этувчи қисмлари) ажратилади:
режалаштириш;
ижро этиш ва ижро этишни назорат қилиш;
ҳисоб ва ҳисобот қилиш;
таҳлил қилиш.
Бу қуйи тизимларнинг функционал имконлари, тузиш ва жорий қилиш
услублари ҳар хил. Улар ечиладиган масалалар таркиби, норматив-сўров
маълумотлар тузилмаси, ишлаш регламенти, кириш-чиқиш тартиби ва бошқа
хусусиятлари билан бир биридан фарқланади. Аммо уларни ишлаб чиқишда
назарий базанинг ягона бўлиши зарур, чунки ғазна ижроси бюджетни
бошқаришнинг
барча
босқичларини
юқори
даражадаги
интеграциялашганлигини назарда тутади.
Бюджетнинг ижроси Ғазначиликнинг ҳисоб-таҳлил регистрлар тизимида
барча операциялар ва бюджет маблағларини акс эттириш йўли билан амалга
оширилади. Барча операциялар бу тизим орқали бажарилади. Хусусан, бу
120


тизимда бюджетдан маблағ олувчиларнинг ҳисобварақлари олиб борилади


ҳамда ғазна ижросининг барча параметрлари назорат қилинади.
Бюджетни
режалаштириш
жараёнида
ҳужжатлар
айланишини
автоматлаштирувчи ва ҳисобот берувчи бюджетдан маблағ олувчиларнинг
шартнома муносабатларини дастлабки назорат қилувчи шартномалар ҳисобини
олиб борадиган қуйи тизими катта роль ўйнайди. Ғазначиликнинг маълумотлар
ягона
базасида
барча
бюджетдан
маблағ
олувчиларнинг
ҳуқуқий
мажбуриятлари ва шартномалар, уларнинг ижро этилиш даражаси ва улар
бўйича тўлаш ҳолати ҳақидаги маълумотлар жамланади. Бу ахборот тизим
томонидан бюджетни режалаштириш, тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни
шакллантириш, ҳамда бюджет рўйхатини тузиш пайтида ишлатилади.
ДМБАТ режалаштирилган бюджет маблағлар бошқаришининг барча
босқичларини, бюджетнинг тасдиқланган дастлабки параметрлар, харажатлар
сметалари ёки бошқа уларга тенглаштирилган ҳужжатларни киритишдан
бошлаб то кейинчалик бюджет ижроси жараёнида пайдо бўладиган
ўзгартиришларни инобатга олишгача, автоматлаштиришга имкон беради.

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling