Молияни бошкариш органлари


Download 0.64 Mb.
bet1/6
Sana25.01.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1121289
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
moliyaviy rejalashtirish

Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш

    • Молиявий режалаштириш ва тартибга солиш
  • Режа:
  • Молиявий режалаштириш ва вазифалари
  • Молиявий режалаштиришнинг асосий босқиччлари ва турлари
  • Молиявий башоратлаш
  • Социал-иқтисодий жараёнларни молиявий тартибга солиш

Режалаштириш деганда нимани тушунасиз?

  • Режалаштириш деганда нимани тушунасиз?
  • Молиявий режалаштириш дегандачи?

Режалаштириш истиқболга йўналтирилган қарорларни қабул қилиш бўйича фаолиятдир. Режалаштириш амалиётда баланслилик (мувозанат) ва пропорционаллиликка (мутаносибликка) эришиш бўйича онгли фаолиятни билдиради. Шу маънода, молиявий ресурсларнинг баланслилигини (мувозанатини) ва прорпорционаллилигини (мутаносиблигини) таъминлашга қаратилган фаолиятга молиявий режалаштириш дейилади.

“Молиявий режалаштириш” тушунчаси ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • тараққиётнинг асосий тенденцияларини аниқлаш ва молиявий таҳлил қилиш;
  • жалб қилинган маблағлар ва вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштириш менежменти (инвестицион менежмент, капиталлар менежменти);
  • ХЮС ичидаги молиявий натижалар ва пулларни режалаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш технологияси;
  • фаолиятнинг бошқа кўринишлари (траст, факторинг, лизинг ва бошқалар).

Молиявий режалаштиришнинг асосий вазифалари :

  • ишлаб чиқариш, инвестицион ва молиявий фаолиятларни керакли бўлган молиявий ресурслар билан таъминлаш;
  • пул маблағларидан иқтисод қилиб, тежаб-тергаб фойдаланиш ҳисобидан корхонанинг фойдасини ошириш бўйича ички резервларни қидириб топиш;
  • капитални самарали жойлаштириш йўлларини аниқлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни баҳолаш;
  • контрагентлар билан оптимал молиявий муносабатларни ўрнатиш;
  • корхонанинг молиявий аҳволи, тўловга қобиллиги ва кредитга лаёқатлилиги устидан назорат ўрнатиш.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling